26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сенаторлар ташрифи
Ўтган куни Жанубий Қозоғистон вилоятига ҚР Парламенти Сенатининг депутати, Халқаро муносабатлар, мудофаа ҳамда хавфсизлик қўмитасининг раисаси Дариға Назарбаева раҳбарлигидаги қўмита аъзолари икки кунлик иш сафари билан ташриф буюрдилар. Давлат ва жамият хавфсизлигини таъминлаш масалалари юзасидан минтақамизга атайин келган делегатларни вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев кутиб олди. Ишчи гуруҳининг таркибида қўмита аъзолари – сенаторлар И. Адирбеков, М. Алтинбаев, Н. Абиқаев, С. Жақсибеков, Л. Қиинов, Г. Кимлар бор эди. Ишчи гуруҳ энг аввало Қозоғистон Қуролли Кучлари таркибига кирувчи Шимкент гарнизонида бўлиб, шахсий таркибнинг кундаликдаги турмуши билан танишди. Шунингдек, авиация базасининг ҳарбий бўлинмаларида жанговар навбатчиликнинг ташкил этилиши, Су-25, МиГ-29 самолётлари ва Ми-17, Ми-171Ш ҳамда Ми-35М вертолётлари аэродромида Ҳаво ҳужумидан мудофаа жангчиларини кўриб, Чегара хизмати бўлинмаларининг жанговар таёргарлик масалаларини муҳокама қилди. Сенаторлар шу билан биргаликда радиотехника ҳамда зенит ракета отрядлари ва ҳарбий авиация экипажларининг жанговар имкониятларини кўздан кечирдилар. Шимкент гарнизонининг кундалик фаолияти билан танишган ишчи гуруҳ аъзолари Ҳаводан мудофаа кучларининг Чегара хизмати ҳамда Ҳаво йўллари органлари билан ўзаро ҳаракатлари яхши ташкил этилганини таъкидладилар. Шу куни делегатлар ҚР Миллий гвардияси “Оңтүстік” минтақавий қўмондонлигининг Шимкент шаҳридаги 6506-сонли ҳарбий қисмининг иши билан танишдилар. Сенторларни қисм қўмондони, генерал-майор Қайрат Ақтанов кутиб олиб, ҳарбий қисмнинг жанговар фаолияти ҳамда жангчилар шахсий таркибига юклатилган ҳуқуқни муҳофаза қилишга доир вазифалар ҳақида, шунингдек, ҳарбий тузилмани янада ривожлантириш учун келажакда бажариладиган ишлар ҳақида ахборот берди. Ўз навбатида, сенаторлар минтақадаги мудофаа тизимини ривожлантириш ва куч органларининг салоҳиятини кучайтириш масалаларини муҳокама қилдилар. Иш сафари доирасида сенаторларнинг эътиборига техника ва мудофаа қуролларининг янги намуналари, шунингдек, Миллий улан кийими намуналари, ”Жас бүркіт” ҳарбий-ватанпарварлик клубининг жанговар маҳорати кўрсатилди. Ишчи гуруҳнинг раҳбари Д. Назарбаева ёш курсантларга миннатдорчилик билдириб: – Келажак – ёшларники, Ватанни ҳимоя қилиш эса ҳар бир фуқаронинг бурчи. Демак, юртни муҳофаза қилиш, унга содиқ фарзанд бўлиш – юксак масъулият. Сизларнинг ҳозирги жанговар руҳдаги чиқишларингиз эса бунинг яққол далилидир, – деди. Ушбу ҳарбий-спорт клубининг раҳбари, подполковник Арман Ахашовнинг айтишича, клуб 2003 йил 3 декабрда ташкил этилган. Бу ерда 3 ёшдан юқори қиз ва ўғил болалар қўл жанги бўйича машғулотларда қатнашадилар. Машғулотлар бепул экан, ҳозирги кунда ушбу спорт туридан шаҳар ва вилоятларда “Қўл жангги” бўйича Осиё кубоги учун мусобақалар ўтказилиб, шуғулланувчилар 1-2- ўринларни эгаллашибди. Сўнгра делегация аъзолари Ички ҳарбий қўшинларнинг 1995 йили тожик-афғон чегарасида ҳалок бўлган довюрак 17 нафар жангчисига ўрнатилган ёдгорлик пойига гулдасталар қўйиб, таъзим қилдилар. Дариға Назарбаева етакчилигидаги ишчи гуруҳ икки кунлик иш сафари мобайнида С. Раҳимов номидаги “Ёш гвардия” республика ҳарбий мактаби ва Жанубий Қозоғистон минтақасидаги божхона бекатларининг иши билан танишди.
Саодат ШАРИФБОЕВА., 2017-04-03, 21:00 845
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.