26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тўйни қандай ўтказиш керак?

Вилоят “Кўргазмалар маркази” ташаббуси билан “Той Exslusive-2017” тўйлар кўргазмаси ўтди.

Тадбирда вилоятимиздаги тўй-тантаналарга файз киритиб юрган 20дан зиёд шоу-бизнес вакиллари қатнашди. Тантана ўтадиган жойни безаш, хизмат кўрсатиш, тўй либослари, умуман, ҳар қандай базмнинг тегишли даражада ўтиши учун керак бўлган барча нарсалар кўргазмада намойиш этилди. Ёш келин-куёвларни олиб юрадиган “Лимузин” машинаси ҳамда тўй бола минадиган от ҳам кўргазмада намойиш этилди. Бу эса бизда тўй ўтказишга алоҳида эътибор қаратилишини англатади.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан урф-одатлар ва анъаналар маркази директори Жанибек Тағаев сўнгги вақтларда тўйларда турли заковат ўйинларини уюштириш натижасида кийиниш, дастурхон безаш маданияти бир поғона кўтарилганини айтди, шу билан бирга у тўйларнинг кеч бошланишига чек қўйилмаётганини таъкидлади. 

Кўргазманинг бош ҳомийси – “GIGA RECORDS” продюсерлик маркази директори Динмуҳаммад Сидиқов санъаткор ва бошловчилар учун семинарлар уюштирилиб, видеооператорлар учун маҳорат сабоқлари ўтказилиши зарурлигини айтди.

“Кўргазмалар маркази” директори Зуҳра Қарабекова тўй индустриясининг ривожланишига ҳисса қўшиб келаётган йигит-қизларнинг ишини халққа яқиндан таништириш мақсадга мувофиқлигини билдирди.

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ., 2017-04-27, 11:35 895
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.