26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Насиядан наф бўлсин

Шимкент шаҳрида “Кредит кооперацияси. Фарқини ўрган!” мавзуида кредит биродарликларининг Биринчи халқаро форуми ўтди.

Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Аграр кредит корпорацияси” ҲЖ, “Аграр саноат кредит биродарликлари ҳамжамияти” ҳуқуқий шахслар бирлашмаси ташкил этган анжуманда Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев қатнашди ва нутқ сўзлади. 

– Давлат раҳбари Қозоғистон халқига Мактубида кредитлар ва молиявий хизматлар кўрсатиш тармоқларини кенгайтириш зарурлигини таъкидлаганди, – деди минтақа раҳбари. – Шунингдек, Элбоши Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти аъзолари бўлган мамлакатлар андазаларига кўчишни топширган. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун молиялаштириш имкониятлари мавжудлиги эса аграр шўъбанинг рақобатбардошлигини кўрсатувчи жиҳатлардан биридир. Шунинг учун ҳам мен бугунги тадбир иштирокчиларига миннатдорчилик билдириб, тиғиз ҳамкорлик қилишга чорлайман.

Форумда Қозоғистон, Россия, Литванинг 200дан ортиқ ширкати, молия муассасалари, бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. 

***

Мамлакатимизда кредит ширкатлари 16 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Уларнинг сони 187 тага, иштирок этаётган қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари эса 15 минг хўжаликка етган. Улар орқали жами 40 мингдан ортиқ хўжаликка 241 млрд. тенге кредит берилган. 

 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-09-29, 20:17 175
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.