26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бюджет ташкилотлари иситиш мавсумига тайёр

Жанубий Қозоғистон вилоятидаги 1510та таълим ва соғликни сақлаш муассасаси иситиш мавсумига 100 фоиз тахт. Буни ЖҚВ минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда вилоят энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси раҳбари М. Марайим маълум қилди.

Унинг айтишича, минтақада 803та ижтимоий, 723та маданият муассасаси, 61та спорт иншооти ҳамда бандлик билан таъминлаш соҳасидаги 19та корхона қишга тайёргарликдан тўлиқ ўтган. Вилоятдаги 3209та бюджет муассасаси 176,9 минг тонна кўмир ва 5,8 млн. литр мазут билан таъминланган.

– Бугунги кунда вилоятимиздаги марказлаштирилган иситиш тизимига уланган 2327та кўп қаватли уйнинг 2094таси қишки мавсумга шай. Қолган 233та уйни 1 октябргача таъмирлаш режаланган. Шунингдек, иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналарга кўмир жадвалга мувофиқ етказиб берилади, – деди М. Марайим.

Тадбирда Шимкент шаҳрининг мавсумга тайёргарлик ҳолати ҳақида хабар берган шаҳар ҳокимининг ўринбосари Б. Жанбўсинов марказлаштирилган иситиш тизимига 1811та кўп қаватли уй қўшилганлигини қайд этди. Маърузачининг таъкидлашича, бу уйларнинг 1610таси мавсумга тайёр. Бошқаларида эса иситиш мавсумига қадар тайёргарлик ишлари якунланади.

Вилоятдаги бюджет ташкилотлари ва кўп қаватли уйларга иссиқлик бериш тасдиқланган махсус Низомга мувофиқ юритилади. Яъни, ҳаво ҳароратининг ўртача кўрсаткичи 5 кун мобайнида +5 даража ва ундан паст бўлса, иситиш мавсумини бошлаш ҳақида қарор қабул қилинади.

 

       

Шоҳбоз ИРИСМАТОВ, 2017-09-29, 20:20 164
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.