26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Яхшилик

Яхшилик... Бу сўзнинг тагида қанчалик катта маъно, қанчалик кучли тушунчалар ётади. Одам­зод дунёга келиб, инсон бўлиб яра­тилибдими, демак озми-кўп­ми умри давомида ўзидан ҳеч бўл­маганда яхшилик ёки яхши ном қолдириб кетгани ўзи учун ҳам, жамият учун ҳам фойдалидир.

Атрофга чуқур назар солиб кў­ринг-а, қанчадан-қанча инсонлар яхшиликнинг ортидан қолмай, қувиб юрадилар. 

Бу дегани атрофимизда яхши ин­сонлар кўп эканлигидан далолат беради ва бизни ҳам шундай инсонлар сафига кириб олишимизга ундайди. 

Аммо бир нарса аниқки, ҳозирги кунда кимдир кимгадир яхшилик қилади, аммо жавоби қониқарсиз.

Буни тан олмасликнинг иложи йўқ.

Шу ўринда бир савол туғилади. Нима учун биз, инсонлар бир-бири­мизга нисбатан бу борада адолатсиз бўлиб кетяпмиз.

Нима сабабдан бировнинг бизга қилган ёрдамини, оғир кунимизда кўрсатган кўмагини бир зумда уну­тиб юборяпмиз? Ахир бу ишимиз адолатданми?

Тўғри, яхшилик қилиб, унинг орқасидан нимадир кутиш – бу хунук иш. Лекин бир пайтлар ўзи ночор бўлсада, қалби гўзал инсонлар сенинг бир кунингга яраганини, сен учун одамгарчилик юзасидан елиб-югурганини эсдан чиқариб юборишлик одамийликка хос эмаску!

Айни вақтда аксарият одамлар анди­шасизлик қилибми, ақлу фаросати суст­лиги туфайлими, савоб учун яхшилик қилган ўша инсонларнинг оқ кўнгиллигига оз вақт ичида кўз юмиб кетмоқдалар.

Азиз асримизнинг азиз инсонлари. Яхшиликни севувчи, кўнг­ли тоза, сахий, бир сўзли инсонларни йўқо­тишдан қўр­қиб яшайлик.

Зеро, яхшиликнинг ортидан яхшилик келгай.

Сиз ночорларга беписанд бўлиб эмас, меҳр кўзи билан қаранг, бу ҳам яхшилик.

Сиз пулдорларнинг оёқларига кавуш бўлманг, етимларнинг бошини силанг, бу ҳам яхшилик.

Сиз айбдорнинг айбини изламанг, унинг камчилигини тўлдиринг, бу ҳам яхшилик.

Ота-онамизга, ака-укамизга, опа-синг­­лимизга, бутун оиламизга чин юрак­дан беминнат меҳр берайлик, бу ҳам яхшилик.

 

 

Шоҳсанам МИРМАДИЕВА, 2017-09-29, 20:42 205
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.