26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Замонавийлашувга Қозоғистон халқи Ассамблеяси ҳам ҳисса қўшади

КЕЧА АСТАНАДАГИ ТИНЧЛИК ВА ТОТУВЛИК САРОЙИДА ҚОЗОҒИСТОН ХАЛҚИ АССАМБЛЕЯСИНИНГ XXV СЕССИЯСИ ЎТДИ. 

Унда мамлакатимизнинг таниқли жамоат ва давлат арбоблари, кўпни кўрган оқсоқоллари, сиёсий партиялар, диний бирлашмалар, олий ўқув юртлари раҳбарлари, хорижий мамлакатлар дипломатик хизматлари вакиллари, илмий ва ижодий зиёлилар, жами 1500 дан ортиқ меҳмонлар иштирок этдилар. “Барқарорлик, бирлик, тотувлик – янгиланиш гарови” масаласини кун тартибига қўйган сессия йиғилишида Давлат раҳбари, Қозоғистон халқи Ассамблеясининг Раиси Н. Назарбаев нутқ сўзлади. 

– Дунёдаги мураккаб вазият эл тотувлиги барқарор ривожланишнинг асосий шарти эканлигини яна бир марта исботламоқда, – деди Элбоши. – Қийин кунларда бирлигимизнинг гарови, манбаи сифатида тузилган Ассамблеямиз ўзига юкланган муқаддас вазифани ўта самарали адо этмоқда.

Шунингдек, Давлат раҳбари замонавий тараққиёт босқичидаги бурч ва вазифаларимизни, юртимизни жаҳоннинг энг илғор 30 мамлакати қаторига олиб кириш йўлидаги имкониятлар ва қийинчиликларни тилга олди. 

Сессия тўғрисидаги батафсил маълумотни газетамизнинг келгуси сонида ўқийсиз.

***

Бугунги кунда Қозоғистон халқи Ассамблеяси таркибида 155 000дан ортиқ фаол аъзо, турли шаҳар ва вилоятларда 25та Дўстлик уйи, 1032 этномаданият бирлашмаси бор. ҚХА таркибида Илмий-эксперт кенгаши, минтақаларда 16та эксперт гуруҳи, Медиация кенгаши, 1713та Оналар кенгаши, 2866та ижтимоий тотувлик кенгаши, Журналистлар клуби, 31 кафедра, шунингдек, ҚР Парламенти Мажлисида ҚХА депутатлар гуруҳи ишлаб турибди. 

 

 

Президентнинг матбуот хизмати материаллари асосида тайёрланди., 2017-04-27, 11:44
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.