26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қобилиятли раҳбар, изланувчан муаллимлар

 Бу йил таълим соҳасида амалга оширилаётган исло­ҳотлар нафақат соҳа мута­хас­сисларини, балки бош­қа касб эгаларини ҳам бе­фарқ қолдирмади. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки фар­зандларимизга ҳозирдан пух­та ва сифатли таълим-тарбия берсак, келажакда улар за­ко­ватли, билимли, энг муҳи­­­­­­­­­­­ми, ўз касбининг чинакам ус­­талари бўлиб етишишади. Пре­­­­­­­­­­­зидентимизнинг “Кела­­­­жак­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ка йўлланма: маънавий ян­­­­­­­­­­­­­­­­­­­гиланиш” мақоласида таъ­­­­­кидланганидек, рақо­бат­­­­­­­­­­­бардош миллатни шакл­лан­тиришга бугунданоқ кири­шиш лозим.

Сайрам тумани таълим му­ас­­­сасаларида фар­зандлари­мизга тўлақонли билим беришга жиддий эътибор қаратилган, десак, янгишмаймиз. Яқинда Манкентдаги  тажрибали мута­хассис Музаффар Абдусатторов етакчилик қилаётган Иброҳим ота номли ўрта мактабда педа­гоглар жамоаси фаолияти билан яқиндан танишгач, бунга яна бир карра ишонч ҳосил қилдим. 

Ушбу таълим муассасасида жа­ми 963 ўқувчига 110 ўқи­тув­чи сабоқ бермоқда. Бошқа жой­лардаги каби 1,2,5 ва 7-синф­ларда ўқитишнинг янги­ланган усули жорий этилган.

– Ўзингизга маълум, келаси ўқув йилидан бошлаб, баъзи фанлар бўйича дарслар инг­лиз тилида олиб борилади. Бунинг учун, биринчи галда, педагогларнинг ўзлари ўта саводли бўлишлари керак. Чунки, ҳозирги замонда ўқув­чининг фикр доираси ҳам анча кенгайиб кетган. Демак, ҳақиқий педагогнинг ўзи устида тинимсиз ишлаши, доимо изланишда бўлиши – давр тақозоси. Акс ҳолда, за­мондан орқада қолиши мумкин.  Ўтган йилдан бошлаб айрим фан ўқитувчилари махсус курсларда таҳсил кўришди. Бундан ташқари, тинимсиз изланишаяпти. Ўйлай­манки, ёшларга тўлақонли билим беришга устозларимизнинг билим ва малакаси етарли, – дейди М. Абдусатторов.     

Муаллимларнинг бундай из­ланишлари, табиийки, ўз нати­жасини кўрсатяпти. Чу­­­­­­­­­­­нончи, ўтган ўқув йи­­­­лида мин­тақавий фан олим­­пиа­даларида иштирок этган 33 ўқувчидан 15 нафари сов­риндорлар сафидан жой олса, туман миқёсидаги олимпиадада етти нафари ғолибликни қўлга киритди. 11-синф ўқувчиси Ҳилола Тошметова биология фанидан туман олимпиадасида биринчи ўринни эгаллаб, ви­лоят танловига йўлланма олди. 

Бундан ташқари “Ақбўта”, ”Рус­ский медвежонок”, Кенгуру линг­­­­­­вист”, ”Кенгуру”, ”Самуриқ”, ”Зо­­­­лотое руно” сингари Хал­қа­ро танловларда ушбу мактаб­дан 130 ўқувчи қатнашиб, те­гиш­ли сертификатларга эга бў­­­­лишди. Ўқувчиларнинг му­ваф­фақиятларида устоз-му­ал­лим­­ларнинг ўзига яра­ша хизматлари бор. Кўп йил­лардан бери ёшларга тўғри йўл кўрсатиб, оқ-қорани та­­ни­­таётган, қалби меҳрга тў­­ла ус­­­тозлар қаторига ҳеч икки­ланмай  директорнинг ўқув ишлари бўйича муовинлари  Абдулла Ниёзалиев, Фахриддин Алимбоев, тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Саида Жон­­­­назарова, фан ўқитув­чила­­ридан Гулнора Анортоева, Ҳусниддин Ка­римов, Меҳринисо Қавлонова, Шаҳзода Бўзова, Муқаддас Тўла­метова, Анормат Йўл­дошев ва бошқаларни қўшиш мумкин.

30 йиллик иш тажрибасига эга яна бир муаллима Зулфия Эргешованинг 1-"А" синфда  ян­ги­­­­ланган дастур асосида дарс ўтишини кузатарканмиз, бола­ларнинг анча фаол ва дадил эканликларини пайқадик. Ўқи­тувчининг таъкидлашича, бу усул олдингиларидан фарқ­ли ўлароқ, болани эркин фикр­лашга, фаолроқ бўлишга ундаркан. Мабодо шогирд ўқитувчининг са­волига тўла­қонли жавоб берол­маса ҳам уни уришмасдан, ак­синча, ижобий хислатларини айтиб, рағбатлантирилади. Қараб­сизки, келаси дарсда ўша ўқувчи янада яхшироқ ўқишга ҳаракат қилади. Айтганча, ҳамкасблари бу тажрибали устозни таваллуд айёмлари билан муборакбод этаётганининг устидан чиқдик ва ўзимизнинг самимий  истак­ларимизни баён қилдик. 

Мавриди келганда, ўта та­лабчан, шу билан бирга ҳам­касб­­­­­­­­­ларининг оғирини енгил қилишга ҳамиша тайёр мактаб директорининг жамоадаги ўр­ни ва ролини қайд этишни истардим. Музаффарнинг педа­гоглар жамоасига раҳбарлик қилаётганига анча вақт бўлди.  Бир пайтлар туманга четдан кел­ган янги ҳоким мазкур мактабга ўзига маъқул бўлган мутахассисни директорликка тавсия қилганида жамоа бир ёқадан бош чиқариб, М. Абдусатторовни ёқлаган ва ниҳоят, ҳокимни ўз фикридан қайтаришга эришган эди. Ус­тозлар ўша пайт­даёқ тўғри йўлни танлашгани ҳозирга келиб ўз исботини топ­моқда. Бу, ўз нав­батида, мактаб жамоасининг аҳиллигидан далолат беради. 

Фурсатдан фойдаланиб, жа­­­моа­­­нинг барча аъзоларини Ўқи­тувчилар куни билан қизғин мубо­ракбод этаман.

 

 

И. КАРИМОВ., 2017-09-29, 20:51 728
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.