26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоят раҳбари саноат минтақаларидаги корхоналар раҳбарлари билан учрашди

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев кичик ва ўрта тадбиркорликни ри­вож­лантириш мақсадида мин­тақадаги ишбилармонлар билан учрашди.

Учрашувда Шимкент шаҳридаги “Оңтүстік”, “Тассай”, “Бодом” индус­триявий минтақаларида жойлашган 60дан зиёд кичик ҳамда ўрта бизнес корхоналари вакиллари ва вилоят  ҳокимининг ўринбосари Б. Жамалов, тегишли соҳа бошқармаларининг раҳбарлари, “Оңтүстік” индустриявий минтақаси дирекцияси маъмуриятининг вакиллари қатнашдилар.

Унда минтақа раҳбари тадбир­корларга атайин қўйиладиган тў­сиқлар бартараф этилиши, сан­со­ларликка йўл қўймаслиги керак­лигини айтди. 

– Минтақада ишлаб чиқаришни юксалтираётган ҳамда вилоят иқтисо­диётининг ривожига улкан ҳисса қўшаётган ушбу кичик ҳамда ўрта тадбиркорлик соҳасидир. Бугунги кунда, ўз ишимни очаман, деган ҳар бир тадбиркорга давлат барча шароитларни яратиб бермоқда. Сизлар индустриявий минтақада очган корхоналар ҳам  Элбоши ташаббуси билан йўлга қўйилган жадаллаштирилган ин­дустриявий-инновациявий ри­вожланиш дасту­рининг  нати­жасидир, – деди ҳоким.

Бизнес вакиллари билан бўлган учрашувда маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириб, сиртдан келадиган товарни қисқартириш ҳамда экспортни кўпайтириш масаласи муҳокама қилинди. Шу билан бир қаторда индустриявий минтақада жойлашган корхоналар атрофини кўкаламзорлаштириш ва бўш ётган ерларни ўзлаштириш ҳам кўриб чиқилди. Вилоят  ҳокимининг ўринбосари трансформатор чиқарадиган “Asia Trafo” корхонасини ўз маблағи ҳисобидан “Тассай” индустриявий минтақасида кичик боғ барпо этишини айтиб, бошқаларга намуна қилиб кўрсатди. 

Учрашув доирасида “Амир-А” МЧБ директори Айман Амирбекова “Оңтүстік” индустриявий минтақа­сида қиймати 7 млрд. 11 млн. тенгелик металлургия заводи қурилиши юритилаётганини маълум қилди. Йилига 500 минг тонна металл буюмлар ишлаб чиқаришга қодир корхона ишга туширилса, 260 киши иш билан таъминланади. 

Айтганча, таъкидланган индус­триявий минтақада умумий  қиймати 55,8 млрд. тенгега тенг беш минг иш ўринига эга 85та  лойиҳа амалга оширилмоқда. Бугунги кунгача шундан  қиймати 21,4  млрд. тенгега  тенг 46та корхона ишга туширилиб, уч минг киши иш билан таъминланди. “Бодом” индустриявий минтақасида 14та  лойиҳа амалга оширилаётган бўлса, бугунги  кунгача 3таси иш бошлади. “Тассай” СМда эса мўлжалланган  27 лойиҳадан 4таси фаолият юритмоқда. 

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-09-29, 20:53 187
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.