26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Тоза шаҳар” танлови ғолиблари аниқланди

Шаҳар куни муносабати билан Ўқувчилар саройида шаҳар ҳокимлиги ҳамда “Фуқаролик альянси” ҳамкорликда уюштирган “Тоза шаҳар” танлови натижалари аниқланиб, ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими ўтди.

Иштирокчиларнинг аризалари Абай, Ал Форобий, Енбекши ва Қаратау туман ҳокимликларида қабулланди. Совриндорларни аниқлаш мақсадида ҳар бир туманда ишчи гуруҳлари тузилиб, ҳар 15 кунда назорат қилиб турилди.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилди:

– “Энг яхши ҳовли” (ҳар тумандан 1, 2, 3 – ўринлар, жами 12 ўрин);

– “Энг яхши кўча” (ҳар тумандан 1, 2, 3 – ўринлар, жами 12 ўрин);

– Рағбатлантирувчи мукофотлар (ҳар тумандан ҳар номинация бўйича – 8 ўрин).

Танлов ташкилотчиларига Абай туманидан 69 ҳовли, 32 кўча, Ал Форобий туманидан 73та ҳовли, 25та кўча, Енбекши туманидан 66та ҳовли, 15та кўча, Қаратау туманидан 40та ҳовли, 45та кўча, жами 365та ариза берилган.

Фахрийлар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, туман ҳоким­ларининг ўринбосарлари, тозаликка масъул ташкилот ходимлари ҳамда ёшлардан ташкил топган комиссия аъзолари барча туманларга бориб, турли номинациялар эгаларини аниқлашди.

 Ғолибларни шаҳар ҳокими Ғ. Абдирахимов ҳамда “Фуқаролик альянси” ҳамжамиятининг раҳбари Ш. Жамалбек махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирладилар. 

Тадбирда фаол иштирок этган мактаб ўқувчилари ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари вакиллари ҳамда фаолларга “Ташаккурнома”лар топширилди.

 

Шоҳбоз ИРИСМАТОВ, 2017-09-29, 20:54 575
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.