26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бош вазир Бақитжан Сағинтаев иш сафари билан вилоятимизда бўлди

ҚР Бош вазири Б. Сағинтаев Элбоши топшириғига кўра Жанубий Қозоғистон вилоятига келди.

Ташрифдан мақсад – “Қозоғистоннинг учинчи замонавийлашуви: дунёвий рақобатбардошлик” Мактубида белгиланган вазифаларнинг, шунингдек, агросаноатни ривожлантириш ҳамда “Нурли йўл” давлат дастурлари, “Нурли ер” уй-жой қурилиш дастурининг, натижали иш билан таъминлаш ва оммавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурининг бажарилиши билан танишиш.

Бақитжан Сағинтаевнинг вилоятдаги иш сафари Туркистон шаҳридан бошланди. Бош вазир вилоят ҳокими 

Ж. Туймебаев, шаҳар ҳокими 

А. Ўсербаев ҳамда бир гуруҳ расмийлар ҳамроҳлигида дастлаб Ҳазрат Яссавий мақбарасини зиёрат қилди. Сўнг маҳсулотлари вилоятнинг барча туманларига етказиладиган «Ясси нан» корхонасида ишлаб чиқариш жараёни билан танишди. 

Танишув чоғида “Ақ жўл” МЧБ компанияси раҳбари Собиржон Отаев Бош вазирга ишлаб чиқариш цехларини кўрсатиб, заводнинг ҳозирги фаолияти ва келажакда уни янгилаш режалари ҳақида гапириб берди. 

 “Ақ жўл” МЧБ корхонаси нон-булочка ва колбаса маҳсулотларини чиқариш билан шуғулланади. Бу ерда 2016 йили 288 млн. тенгелик, шу йилнинг 8 ойида эса 839 млн. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Компания кичик ва ўрта бизнес ҳамда оммавий тадбиркорликка давлат қўллови кўрсатилишининг самарадорлигига ёрқин мисол бўла олади.

Шундан сўнг Бақитжан Сағинтаев Туркистоннинг қатор ижтимоий инфратузилма иншоотларида бўлди, улар орасида Х. А. Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети ҳам бор. Бу ерда университет ректори В. Абдибеков Бош вазирга олий ўқув юртининг инфратузилмасини кўрсатиб, дорилфунуннинг ривожланиши ва бу ерда қўлланилаётган таълим дастурлари ҳақида гапириб берди.

Бугунги кунда ХҚТУда 1000дан зиёд ўқитувчи фаолият юритмоқда, 9000га яқин талаба, шу жумладан 700дан зиёд хорижлик 105 ихтисослик бўйича таҳсил олмоқда. 

Шаҳарнинг “Нурли ер” дастури асосида барпо этилган «Ўтрор» кичик туманида қад кўтарган кўп қаватли уйлардан бирининг сифатини кўрсатган шаҳар ҳокими А. Ўсербаевнинг батафсил маълумотларини 

Б. Сағинтаев чуқур қониқиш билан тинглади.

Куннинг иккинчи ярмида Бош вазир иш сафарини Шимкент шаҳрида давом эттирди.

ҚР Бош вазири Бақитжан Сағинтаев Жанубий Қо­зо­ғистон вилоятига иш сафари давомида “Пе­троКазахстан Ойл Продактс” МЧБда бўлиб, Шимкент нефтни қайта  ишлаш заводидаги янгилаш ҳамда қайта жиҳозлаш ло­йиҳасининг амалга оширилиш жараёни билан танишди.

Иншоотларни оралаш пайтида Бош вазир фойдаланишга берилган хомашёни олдиндан гидротозалаш блогига эга енгил бензин фракцияларини изомерлаш ускунасининг ишини кўриб чиқди.

“ҚазМунайгаз”МК ҲЖ ва “ПетроКазахстан Ойл Про­дактс” МЧБ раҳбарлари Ҳу­кумат раҳбарига ик­кинчи мавсумда қуввати йи­лига 2 млн. тонналик мазут­ли ва вакуумли газойлни қайта ишлашга мўлжалланган  RFСС каталитикавий крекинг мажмуасидаги иш жараёнлари ҳақида гапириб беришди.  

Айтиш жоизки, Шимкент нефтни қайта ишлаш заводи шу йилнинг  июнидан бошлаб Божхона ит­тифоқининг тех­никавий рег­ламенти талаблари бўйича К-4, К-5 экологик тои­фасидаги юқори октанли бензин ишлаб чиқаришни йўлга қўйган эди. 2017 йилнинг июль ва август ойларида завод 197 904 тонна юқори октанли бензин чиқарган. Бу шу ердаги ян­гиланиш ишлари  дастлабки бос­қичининг  натижаси.

Заводдаги янгиланиш иш­ларининг 2-босқичи 2018 йилнинг сентябрида якунланади, деб режаланмоқда. Натижада, саноат корхонасидаги нефтни қайта ишлаш миқдори йилига 6 млн. тоннагача кўпаяди. 

ҚР Бош вазири заводдаги қайта қуриш ишларини вақтида якунлаш  ва Қозоғистон бозорини юқори сифатли мотор ёнилғилари билан таъминлаш учун қатор топшириқлар берди.

***

Шимкент шаҳридаги қатор ташки­лотларнинг фаолияти билан танишган ҚР Бош вазири Бақитжан Сағинтаев бошлаган ишчи гуруҳ шаҳардаги 4-сонли вилоят перинатал марказида ҳам бўлди. 

Вилоят соғликни сақлаш бошқармасининг раҳбари М. Егизбаев Бош вазирни соҳада амалга оширилаётган ишлар билан батафсил таништирди.

Ўтган йили ушбу муассасада 7039 аёл оналик бахтига муяссар бўлса, жорий йилда 8 минг онани қабуллаш режаланмоқда.

Бугунги кунда марказда 525 одам доимий иш билан таъминланган, шундан 79 нафари шифокор, 277 нафари ўрта бўғин тиббиёт мутахассиси. 

Демографик кўрсаткичи юқори Жанубий Қозоғистон вилоятида йил сайин дунёга келадиган чақалоқлар сони 80 мингга яқинлайди. 2017 йилнинг 8 ойида 50 627 чақалоқ туғилган, шундан 514 нафари эгиз, 3 нафари учта эгиз.  Жанубий Қозоғистон вилоятида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш билан жами 104та тиббиёт муассасаси шуғулланади. Улардан 38таси шифохона, 49таси касалхона. 48та тиббиёт муассасасида 282397 одам рўйхатга олинган.

Жорий йили вилоятимизда умумий қиймати 8 059 944 минг тенгени ташкил этадиган 34та иншоотнинг (1та шифохона, 8та шифокорлик амбулаторияси, 17та фельдшер-акушерлик пункти, 5та тиббиёт пункти, 3та қўшимча бино) қурилиши олиб борилмоқда.

 

 

 

Ш. МАДАЛИЕВ, Х. ҚЎЧҚОРОВ, С. ШАРИФБОЕВА, М. ЭЛТОЕВА. С. ИСАМАТОВ суратлари, 2017-09-29, 20:56 727
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.