26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бандлик масаласи доимий эътиборда

Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири Тамара Дуйсенова минтақамизга расмий ташриф билан келди. 

Даставвал, вазир имконияти чекланган болалар ва ногиронларга уйда махсус ижтимоий хизмат кўрсатиш мақсадида очилган “Аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш шаҳар ҳудудий маркази” коммунал давлат корхонасига бориб, ташкилот фаолияти, иш жараёни ва соғломлаштириш марказида даволанаётганлар билан яқиндан танишди. 

Мазкур марказда ҳозирги кунда 659 нафар фуқарога ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда. 

Марказда ўтган тадбирни томоша қилган Тамара Дуйсенова куй-қўшиқ ижро этиб, ўз маҳоратини намойиш этган бир гуруҳ имконияти чекланган ёш иштирокчиларга “Алғис хат”лар топширди. 

Сўнгра вилоят таълим бошқармасига ташриф буюрган вазир барча туманлардан келган таълим соҳаси мутахассислари билан учрашув ўтказиб, йил бошидан буён бажарилган ишлар, “Натижали иш билан таъминлаш ва оммавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастури”нинг бажарилиши юзасидан фикр-мулоҳазаларни тинглади. 

 

 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2017-09-29, 20:58
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.