26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Шимкентда шаҳар куни нишонланди

Жанубий Қозоғистон вилояти марказида Шаҳар куни нишонланди. Тадбир дастлаб ўқувчиларнинг намойиши билан бошланди. Ал Форобий майдонида ўтган байрам намойишини Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев, Шимкент шаҳри ҳокими Ғ. Абдирахимов ҳамда эл оғалари ва шаҳар фуқаролари томоша қилдилар. 

Майдонга йиғилган ҳунар мактаби талабалари, мусиқа ҳамда хореография уюшмалари ва ёш спортчилар байрам намойишида юриб ўтдилар. 1500дан зиёд ўқувчи қатнашган, намойиш алоҳида-алоҳида мавзулар доирасида ўтди.

Кейинги тадбир отчопарда давом этди. Бу ерда оломон пойга уюштирилди. Вилоят миллий спорт турлари мактабининг ташаббуси билан ўтказилган пойгада шу мактабнинг минтақамиздаги туман-шаҳарларидан келган тарбияланувчилари қатнашди. 16 чақирим масофадаги пойга ғолибларини вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев тақдирлаб, совғаларни топширди. Ғолиб деб топилган чавандоз Смайл Жениске бош соврин – “Нива” автотранспорти тақдим этилса, иккинчи ўрин олган Жасулан Турғанбаевга – 450 минг тенге, учинчи ўрин эгаси Алик Нурмаханбетовга 300 минг тенге пул мукофоти сертификати берилди.

Яна бир тантанали тадбир Наврўз майдонида ўтди. Бу ерда бўғирсоқ пиширишдан абсолют рекорд ўрнатилди. Шаҳар кунини нишонлаш доирасида Қозоғистоннинг “КИнЭС” рекордлар китоби (Гиннеснинг рекордлар китобининг Қозоғистонча нусхаси) янги рекорди рўйхатга олинди. “Алтын дән” компаниясининг қўллови билан маҳаллий энг яхши 20 нафар ошпаз 1139 килограмм бўғирсоқ пиширди. Янги рекорд ўрнатилиб, махсус комиссияда рўйхатга олингани тўғрисида сертификат рекордчиларга топширилди. Айтганча, бунга қадар рекорд Алматида рўйхатга олиниб, унда 856 килограмм бўғирсоқ пиширилган эди. Минтақамиздаги рекордни янгилаш учун 750 килограмм ун, 400 литр мой, 60 килограмм қанд ва 150 литр сут ишлатилди. Бир тоннадан зиёд бўғирсоқ 10та қозонда пиширилди. Оғирлиги махсус тарозида ўлчанди. Рекорд рўйхатга олингандан сўнг бўғирсоқ махсус қоғоз халтачаларга солиниб, меҳмонларга улашилди. Айтиш жоизки, Шаҳар байрамида 30 мингдан зиёд киши иштирок этди.

Байрам тадбирлари кечки соат 20.00да Наврўз майдонидаги гала-концертга уланиб кетди. Унда вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев шаҳарликларни байрам билан табриклаб, оилаларига соғлик ва омонлик тилади. 

Концертда қатнашган маҳаллий ва республика миқёсидаги таниқли санъаткорлар ҳамда россиялик хонандалар, эстрада юлдузлари байрам базмини қиздириб, мухлислар олқишига сазовор бўлдилар.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-10-02, 20:08
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.