26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Унвон муборак!

Шимкент шаҳар маслаҳатининг яқинда ўтган навбатдаги сессиясида депутатлар Мустақил Қозоғистонимизнинг, вилоятимизнинг, шу жумладан, Шимкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалари ривожига салмоқли ҳисса қўшган, аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш борасидаги кўп йиллик самарали хизматлари учун ҳамюртларимиздан бир гуруҳига Шимкент шаҳрининг Фахрий фуқароси унвони берилди. Бундай шарафли номга лойиқ бўлганлар орасида Сембиғали Алимбеков, Тасқинбай Бурлибаев, Нурмахан Жўлдасов, Бўлат Жилқишиев, Сатибалди Ибрагимов, Саттар Қуашбай, Абдуқаҳҳор Пайзахметов (Файзаҳмедов), Исамудин Рисбай, Сергей Терещенко, Зауитбек Турисбеков каби эл оғалари бор.

Тақдирланганлар қаторида ўзининг самарали меҳнати, заковати, бунёдкорлиги, истеъдоди, саховати ва бошқа ажойиб фазилатлари билан элимизга танилиб, Элбошимиз Нурсултан Назарбаев ҳамда ҳукуматимиз, вилоятимиз раҳбарлари назарига тушган, “Олтин юрак” нишони, “Қозоғистон Республикаси меценати” унвони соҳиби, Шимкентнинг асл фарзанди, тадбиркорлар саркори, Абдуқаҳҳор Ҳошим ўғли (тасвирда)нинг борлиги барчамизни қувонтирди.

Фурсатдан фойдаланиб, “Жанубий Қозоғистон” газетасининг ривожига ҳам салмоқли ҳисса қўшиб келаётган саховатпеша инсон Абдуқаҳҳор Файзаҳмедовни юксак унвон билан қутлаб, ишларида улкан зафарлар тилаб қоламиз.

 

 

“Жанубий Қозоғистон” газетаси таҳририяти., 2017-10-02, 20:20 163
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.