26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Куч – бирликда

Мақтааралдаги 794 хўжалик ширкатга бирлашиб, 12та янги трактор сотиб олди

Мақтаарал тумани Қазибек бий қишлоқ округидаги “Береке-мақта” қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ширкати жорий йили баракали даромаддан умид қилмоқда. Бунга  асос бор.

Жорий йилнинг ўзида ширкат 5740 гектарга чигит қадаб, гектаридан 24-25 центнердан ҳосил олмоқда. Бугунги кунда 100га яқин одам мавсумий ишларга жалб этилган теримчиларга пахтанинг ҳар килоси учун 25 тенгедан ҳақ тўланмоқда.

– Пахта теримида иштирок этаётган ҳар одам кунига 5-6 минг тенге топмоқда. Иш унча қийин эмас. Мавсум пайтида оиламизни боқиб, даромад топишга имконият берган ширкат раҳбарларидан миннатдорман, – дейди Қазибек бий қишлоғида истиқомат қилувчи Мухтабар Ирзиметова.

Ҳаммаси бўлиб, 188 дона техникага эга ширкат “Оңтүстік” минтақавий сармоя марказидан 2016 йили 25 миллион тенге, жорий йили 100 миллион тенге насия олибди. Ширкат раиси, бу имкониятларнинг барчасига бирлашиш туфайли эришдик, дейди.

– 2016 йили Қазибек бий қишлоқ округидаги 794 деҳқон хўжалиги бирикиб, ширкат қурдик. Шундай қилиб, деҳқон хўжаликлари тасарруфидаги ерларни бирлаштирдик. Шу туфайли жорий йилнинг ўзида лизингга 12та янги трактор харид қилдик. Ёнилғи ва ўғитни ҳам арзон оляпмиз. Келажакда экин майдонини кенгайтириб, даромадимизни янада оширамиз, – дейди ширкат раиси Мурат Қурбанов.

2016 йилда тузилган ширкатнинг 6832 гектар ери бор. Шундан 5740 гектарида пахта, 660 гектари мева, 2 гектарида сабзавот, 40 гектарида беда, 150 гектарида эски беда, 229 гектарида донбоп, 11 гектарида маккажўхори етиштирилмоқда.

 

 

 

М. ЭЛТОЕВА, 2017-10-02, 20:22 176
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.