26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Комиллик синови

Шимкентдаги 10-сонли коллежда бошланғич ҳарбий таълим дастурига асосан ўқув-дала йиғини бўлиб ўтди. 

Машғулотларда жами 235 нафар, шу жумладан, Сайрам тиббиёт коллежидан 67 талаба қатнашди. Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга бағишланган йиғинга коллеж директори Шуҳрат Аҳмедов раҳбарлик қилган бўлса, ҳарбий таълим ўқитувчиси, лейтенант Улуғбек Мадусмонов батальон командири лавозимига тайинланди. Талабалар противогаз кийиш, милтиқдан ўқ отиш бўйича ГТО(меҳнат ва мудофаага тайёргарлик) меъёрларини бажариш, 100 ва 1000 метрга югуриш, турникка тортилиш ҳамда умумий ҳарбий таълим қонун-қоидалари борасида ўзларининг тактик билимларини намойиш қилдилар.

 Йиғин иштирокчиларининг беш кун давомида ҳарбий таълим сирларини мукаммал ўрганишларида взвод командирлари Баҳодир Фозилов, Шомаҳмуд Шопўлатов, Отаниёз Ёрматов, Ўткир Ниёзматов, Марат Қалтаев ҳамда коммендант, соқчилар бошлиғи Рахманқуловлар жонбозлик кўрсатишди. 

Эришилган муваффақиятга жисмоний тарбия ўқитувчиларидан Сарвар ва Султон Ҳожиназаровлар салмоқли ҳисса қўшишди. Коллеж ҳудудига дабдурустдан ташриф буюрган кишилар ўзларини гўё ҳарбий қисмга кириб қолгандай сезадиган муҳит яратилди.

Кундалик ҳаётда эркин юрган талабаларнинг ҳарбийлар ҳаётига кўникишларига тўғри келди. Ушбу тадбир бўлажак аскарларнинг бир-бирларига кўмаклашиш, ўзаро дўстликни мустаҳкамлаш каби инсоний фазилатларга эътиборини кучайтирди. 5 кунлик муддат ҳам ортда қолиб, озми-кўпми ҳарбий таълим сирларини ўрганган талабалар тадбирнинг ёпилиш маросимига тўпланган меҳмонлар олдида ўз ютуқларини намойиш этишди. Амалиётнинг пешқадам иштирокчилари, взвод ва рота командирлари директор қўлидан ташаккурномалар олишди

Ўйлаймизки, ушбу ўқув-дала йиғини давлатимизнинг Қуролли кучлари сафларига етук ҳамда чиниққан авлодни етказиб бериш борасида қўйилган катта қадам бўлди.

 

Ойбек НОДИРБЕКОВ, ўқитувчи., 2017-04-29, 14:45 280
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.