26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ислоҳотлар инсон саломатлиги учун

“Нұр Отан” партияси Жа­­­ну­­­­­бий Қозоғистон вилоят фи­­­лиалида Маж­­­­­­­­­­­бурий иж­­­тимоий тиббий су­­­­­­­ғурта масалаларига бағиш­ланган давра суҳбати ўтди. Унда Эл­­­­­­­бо­­­ши, Партия раиси Н. А. Назар­­баевнинг “Келажакка йўлланма: маъна­­­­­­­вий янгиланиш” мақоласида белги­­­­­­ланган вази­фаларни амалга ошириш, жамиятимизнинг яшаш шароитини ОАВ орқали кўрсатиб, “Қозоғистон-2050” стратегиясининг бажарилишини таъминлаш маса­лалари муҳокама қилинди.

Тадбирда “Нұр Отан” партияси ЖҚВФ раисининг би­­ринчи ўринбосари, ви­­­­­­­­­­­­­­­­лоят маслаҳати де­­­­­­­­­пу­татлари, вилоят дав­­лат даромадлари де­­­­­­­­партаменти, Таълим, Соғликни сақ­лаш бош­­­­­­­қармалари, “Иж­­­тимоий тиббий суғурта жам­­ғар­маси” нотижоравий ҳисса­дорлик жамия­­­тининг ЖҚВ филиали, коллеж ди­ректорлари ҳамда бош ҳисобчилари, хусусий тад­биркорлар ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этишди.

– Давлат раҳбари Н. Назарбаевнинг 2017 йил 31 январдаги Қозоғистон халқига Мактубида соғликни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш вазифалари белгиланган. Тиббий суғурта тизимини жорий этиш ҳам шулар жумласидан. Натижада, фуқароларга тиббий хизматларнинг барча тури тавсия этилади. Бунда аҳоли ижтимоий ночор гуруҳларининг иштирок этиши учун давлат қўллови кўрсатилади. Мажбурий тиббий суғурта тизими доирасида барча учун бир хил шароит яратиш керак. Шунингдек, қонуний турда барча дори-дармонларнинг баҳоси созланиши зарур.

Мажбурий ижтимоий тиббий суғуртанинг асосий фаолияти давлат, иш берувчи ҳамда ҳар бир фуқаронинг масъулиятига асосланган. Давлат аҳолининг иқтисодий фаол бўлмаган тоифалари учун бадал тўлайди. Иш берувчилар – ёлланма ишчиларга, хизматчилар ва солиқ органларида рўйхатга олинган ўзини-ўзи иш билан таъминлаётган фуқаролар – ўзлари учун бадал тўлайди. Шундай қилиб, “сен бугун бош­қаларга ёрдам бер, эртага улар сенга ёрдамлашади” деган умумий жавобгарлик қоидаси бўйича, тиббий ёрдамга муҳтож  одамларга муҳтож бўлмаган фуқаролар ҳисобидан хизмат кўрсатилиб, маблағнинг самарали ишлатилишига имконият яратилади, – деди «Нұр Отан» партияси ЖҚВФ раисининг биринчи ўринбосари Нурмахан Миятули Жўлдасов.

 

М. ЭЛТОЕВА, 2017-10-03, 10:34 573
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.