26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маҳалла – муқаддас даргоҳ

“Маҳалланг – ота-онанг”, деган мақол маҳалланинг этник, иқтисодий ва маънавий аҳа­миятини англатади. Жамоавийликнинг энг яқин кўриниши ҳам маҳалла. Меҳр-оқибат мас­кани ҳам маҳалла. Қибрай туманидаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролари йиғини ҳам шундай маҳаллалар сирасига киради.

Маҳалламиз кўп миллатли. Унда кўп миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек яшаб келмоқда. Улар бир-бирлари билан жуда аҳил. “Узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни яхши”, деганларидай,  маҳалладаги барча тадбирлар ҳамжиҳатликда ўтказилади.

Тадбирларнинг юқори савияда ташкил­лаш­тирилишида маҳалламиз раиси Клара Жўра­бекованинг ҳиссаси жуда катта. У раҳбарлик қилаётган маҳаллада 396 хонадон бўлиб, шундан 200таси намунали оиладир.  Юртимизда кела­жак авлод тарбиясига жуда катта эътибор қаратилган. Маҳалламиз ҳудудида 38-сонли умумий ўрта таълим мактаби ва 41-сонли мак­табгача таълим муассасаси жойлашган. 

Ёш авлод ўзи туғилиб ўсган жойда, уни ўраб турган соғлом муҳитда вояга етса, унда ода­мийлик, Ватанга муҳаббат шаклланади. Бо­лаларнинг заковатли бўлиб етишиши учун мактабимиз педагоглари бутун куч-ғайрат­ларини сарфламоқдалар. Бу илм масканида болалар ўзбек ва қозоқ тилларида илм оладилар. Қозоқ син­фида ўқийдиган ўқувчилар ҳам давлат таълим андазалари асосидаги дарсликлар би­лан таъминланган. Таълим жараёни тизимли йўлга қўйилган. Ўқувчиларга юқори малакали ўқитувчилар билим бермоқда. Айниқса, шу мактабнинг қозоқ тили ва адабиёти фани ўқи­тувчиси Ирис Базарқулованинг фидокорона меҳнатини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Ирис опа фанни болаларга мукаммал ўргатиш билан бир қаторда қозоқ  оқин, ёзувчиларининг асарларини ҳам таништириб, ўқувчиларнинг дунёқарашини кенгайтирмоқда. 

– Юртимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар фарзандларимизнинг сифатли таълим олишларига қаратилган. Ўзбекистонда яшаб, таълим олаётган қозоқ болалари жуда бахтли, – дейди И. Базарқулова. – Чунки МДҲ мамлакатлари орасида фақат Ўзбекистонда таълим 7 тилда олиб борилади. Мамлакатимизда яшайдиган қозоқ болалари бағри кенг халқимизнинг қучоғида ўз она тилларида таълим олмоқда. Бу миллатлараро сиёсат тўғри олиб борилаётганининг исботидир. 

Маҳалла аҳолисининг соғлигини мустаҳ­камлашда “Чингелди” қишлоқ оилавий поликли­никасининг тиббий ходимлари жонбозлик кўр­сатмоқдалар. Шифокорлар аҳоли саломат­лигини мустаҳкамлаш мақсадида турли тад­бирлар уюштирмоқда. Ёши улуғ инсонлар, ёш болалар ва ётиб қолган беморларга патронаж ҳамширалар бириктирилган. Режа асосида тиб­бий кўриклар ўтказилиб, болалар ўз вақтида турли касалликларга қарши эмланмоқдалар. Шунинг натижасида аҳоли ўртасида ижтимоий касалликларнинг олдини олишга эришилган.

Хулоса қилиб айтганда, маҳалладаги ёшлар­нинг намунали тарбия олиши, ватанпарвар инсон бўлиб вояга етиши учун маҳалла аҳли биргаликда ҳаракат қилади. Мамлакатимиз Мустақиллиги туфайли қишлоқлар чирой очмоқда. Қишлоқ аҳолиси ҳам Ватанимизнинг ривожи учун меҳнат қилмоқда. Шундай намунали маҳаллаларда тар­бия­ланган болаларнинг давлатимиз барқарор ривож­ланишига муносиб ҳисса қўшишига ишончимиз комил. 

 

Ойгул ЭРКИН қизи, 2017-10-03, 10:39 659
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.