26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Устозларга эҳтиром

Куни кеча Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев  ярим асрлик тарихга эга, уч тилда таълим берувчи 12-сонли мактаб-интернатга ташриф буюрди. Мин­тақа раҳбари ушбу таълим дар­гоҳи­нинг биринчи директори, Со­циалистик Меҳнат Қаҳрамони Мар­­­жан Тасовага ўрнатилган ёд­­­гор­­ликка гулчамбар қўйиб, бола­ларнинг қўл ҳунари кўргазмаси ҳамда кутубхона билан танишди. Мактаб-интернат  мутахассислари, фахрий устозлар билан учрашди ва барчасини ўтган Ўқитувчилар куни билан табриклади. 

– Бугунги учрашувда мазкур таълим даргоҳининг  болаларни тарбиялаш ва уларга сифатли таълим бериш бобида юксак натижаларга эришган фахрий устозлари иштирок этмоқда, – деди вилоят ҳокими ўз сўзида. – Ушбу маскан битирувчилари Қозоғистоннинг турли бурчакларида меҳнат қи­либ, эл фаровонлигига салмоқли улуш қўшмоқдалар. Мингдан ортиқ шо­гирдларни тарбиялаб етиштирган фахрий устозлар тажрибаси ўқувчи­ларга ҳамиша ўрнак бўлади. Таълим даргоҳининг ҳар бир ютуғи – ўқитувчи ва ўқувчининг баҳамжиҳат меҳнати ҳосилидир.

1961 йилда очилган мактабда ака­демик Тинисбек Қалменов, Аманбек Ақа­­ев, Абу Менлибаев, профессор Жан­сейит Туймебаев каби фан ва таълим соҳасининг таниқли арбоблари  таълим олишган. Бугунги кунда мактабда 485 ўқувчи таълим олмоқда. Улардан 122 нафари  фақат “аъло” баҳоларга ўқимоқда. 41 нафари  вилоят олимпиадалари ва илмий лойиҳалар ғолиби. Болаларга 56 нафар олий тоифали муаллим ва 33 тарбиячи сабоқ бермоқда. 

Жорий йилда Ягона миллий тест синовларида ўқувчилар ўртача 100 балл олишди. Илғор ўқувчи Айна Пернеқулова эса 137 балл олишга муваффақ бўлди. 

 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири. С. ИСАМАТОВ суратга олган, 2017-10-03, 10:42 264
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.