26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Дўстлик карвони” қозоқ ва ўзбек халқларининг дўстлигини мустаҳкамлайди

Жанубий Қозоғистон вилоятидан Ўзбекистонга йўл олган “Дўстлик  карвони”  иштирокчилари Ватанга қайтиб келдилар. Таркибига зиёлилар, меҳнат фахрий­лари, этномаданият  бирлашмалари раислари ва ОАВ вакиллари кирган карвонни Ўзбекистондаги Қозоқ миллий маданият маркази раҳбарияти  кутиб олиб, қўшни мамлакатнинг тарихий-маданий жойлари билан таништирди. 

Қардош мамлакатлар ора­сидаги дўстона ало­қа-­муносабатларни ривож­­­лан­­тириш мақсадида ташкил этилган сафар давомида қозоғистонликлар даставвал Тошкентдаги Тўлебий бобо мақбарасини зиёрат қил­­­­­­­дилар. Самарқанддаги маш­ҳур Регистон тарихий-меъморий мажмуаси билан танишиб, Шоҳи-Зинда та­рихий мажмуасига дафн этилган Ўзбекистоннинг Биринчи Пре­зиденти Ис­лом Каримовнинг руҳига Қуръон бағишлашди. Сўнг Бухородаги Баҳо­вуддин Нақш­бандий мавзолейини  то­­­­­­­­моша қилдилар.

Ушбу сафар Ўзбекистон Республи­каси­нинг Пре­зиденти Шавкат Мирзиё­евнинг март ойида  Қозо­ғистонга қилган иш сафари  пайтида Қозоғистон халқи Ассамблеяси  ва Ўзбекистон Байналмилал маданий мар­кази ўртасида тузилган ҳам­­­­­­­­­­­­­­­­­­дўстлик ҳақидаги мемо­рандум доирасида уюшти­рилди. Меморандум икки мамлакат ўртасидаги ма­­даний алоқаларни чуқур­лаштириб, Қозоғистон хал­­­­­­қи Ассамблеяси билан  Ўз­­­­­­бекистон Байналмилал ма­­­­­­даний мар­­­­­­казининг ҳам­корлигини янада мустаҳ­камлашни кўзда тутади.

Шунинг доирасида эт­нослараро бирликни таъ­мин­­лаётган ташкилот­лар­­­нинг иккала мамлакатга   эт­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­но­­­­­­­­­­­­­­­­­­­саёҳатлар ташкил этишига имконият берил­моқда. "Дўстлик карвони" ЖҚВ Қозоғистон халқи Ас­самблеясининг ташаббуси билан Ўзбекистонга  иккинчи марта  отланди. 

– Дўстона ниятдаги ўз­бе­­­кистонлик деле­гат­лар Жанубий Қозоғистон ви­лояти­нинг тарихий жой­ларига саёҳатлар уюш­ти­ришмоқда, – дейди кар­­­­вонни бошлаб борган вилоят  ҳокими девони “Ижтимоий тотувлик” ДКК раҳбари Ер­бўл Байқўнақов. – Расмий маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 800 минг­дан зиёд қондошларимиз истиқомат қилади. Қозоғис­тондаги ўзбек этноси вакил­ларининг сони эса  550 мингга яқин. Келажакда “Дўстлик карвони” лойиҳаси доирасида икки мамлакат ўртасидаги  маданий ҳамкорлик бунданда  ривожланишига ишончим  комил. 

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-10-04, 19:12 689
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.