26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Анъаналар қанот ёзганда...

1993 йилдан буён вилоят миқёсида ўтказилаётган анъанавий “Ўзбек тили, маданияти ва анъналари куни” байрами кундалик ҳаётимиздаги муҳим маданий ва маърифий тадбирлардан бирига айланган. Кўпгина этнослар қатори, ўзбек миллати вакилларининг байрами ҳам дўстлик, ҳамжиҳатлик ва тотувлик шиори остида ўзига хос тарзда нишонланади. Бинобарин, уни тайёрлаш, ташкил этиш ва ўтказиш ташкилотчиларнинг маҳорати ва қобилияти, қолаверса, шижоати ва ғайратига боғлиқ. Бу борада вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раҳбарлиги тизгинини ушбу йил қўлига олган Бадриддин Нишонқуловнинг саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлаш даркор. Буни тадбир иштирокчиларининг фикридан ҳам билиб олиш мумкин. 

Амир Темур халқаро хайрия жамғармасининг Шимкент шаҳар филиали раиси, таниқли сухандон Абубакир ХОНХЎЖАЕВ:

– Жорий йилги байрам ўзгача ўтди. Қозоғистон халқи Ассамблеяси биноси жуда қулай экан. Авваллари тадбир Абай номидаги истироҳат боғида чиройли, юқори савияда ўтиб келарди. Яширишнинг ҳожати йўқ, сўнгги йилларда ундаги бир хиллик янгилик киритишни тақозо этаётганди. Мана энди, Жанубий Қозоғистон вилояти Қозоғистон халқи Ассамблеяси ихтиёридаги 800 ўринли бинода илк бор уюштирилди. Ташкилотчиларнинг байрамни уюштиришга янгича ёндашгани кўринди: шаҳар ва қишлоқларда фаолият кўрсатаётган таълим муассасалари томонидан миллий анъаналарни намоён этувчи кўргазмалар ташкил этилди, коллеж талабалари тайёрлаган либослар намойиши уюштирилди, “Олтин мерос”, “Сўғдиёна” каби халқ чолғу асбоблари дасталари ижросида мусиқалар янгради. Тадбирга келган меҳмонлар қатори концерт дастурини мароқ билан томоша қилиб, мириқиб ҳордиқ чиқардим.

Туркистон шаҳрининг фахрий фуқароси, таниқли ҳунарманд Носир ҲАМРОҚУЛОВ:

– Байрам шукуҳли, сермазмун ва уюшқоқли ўтди. Туркистон шаҳри ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Д. Маннотов бошлаб келган бир гуруҳ делегация сафида ҳунармандчилик буюмлари кўргазмасини ташкил қилдик. Ҳар йилги байрамда Туркистоннинг тарихий обидалари ва муқаддас қадамжолари акс этган сувенирларни фахрий меҳмонларга туҳфа қилишга одатланганман. Ушбу йил ҳам мустасно бўлмади. Дошқозон ва А. Яссавий мақбарасининг кичрайтирилган нусхаларини бу сафар Ўзбекистон Республикаси қозоқ маданият маркази раиси С. Усенов ва Астана шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Ш. Пўлатовларга армуғон этдим. Байрам ташкилотчиларига, шахсан Б. Нишонқуловга миннатдорчилик билдираман.

Сайрам туманидаги “1 Май” мактаби директори, Манкент қишлоғи ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Шавкат ОЛИМОВ:

– Байрам жуда чиройли, обрўмизга мос ҳолда ўтди. Бу, аввало, давлатимизда этнослараро бирликни мустаҳкамлашга қаратилган тўғри сиёсатнинг шарофатидандир. Байрам куни Мақтаарал туманидан ташриф буюрган Болтабой ака билан танишдим. У жуда мамнун бўлиб: “Қанийди, бизда ҳам шу каби байрамлар уюштирилса”, деб ният қилди.

Ҳа, шу куни узоқ-яқиндан кўплаб меҳмонлар келди. Айниқса, Сайрам тумани ҳокими Б. Мамаевнинг ташрифини миллатдошларимизга кўрсатилган чексиз эҳтиром деб қабуллаш лозим.

Тадбирнинг юқори савияда ўтиши, албатта, ташкилотчиларнинг елиб-югуриши натижасидир. Б. Нишонқулов ўз ишига талабчан, моҳир ташкилотчи ва тадбиркор раҳбар эканини яна бир бор кўрсатди. Келгусида вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси жойларда ҳам шу каби ишларни йўлга қўяди, деб ишонаман.

З. МЎМИНЖОНОВ суҳбатлашди, 2017-10-04, 19:26 178
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.