26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳаёт завқлари

Маҳалламизда битта ўрта мактаб  ва битта болалар боғчаси бор. 

Мактабга қатнаётган ўқувчилар, боғчага кичкинтойларни олиб кетаётган катталар кўчамизга файз киритишади.

Айниқса, ёш ўқувчиларнинг нурли, тароватли, хушрўй чеҳрада катталарга йўл бериб, қўлларини кўксига қўйиб, ним табассум билан “Ассалому алайкум!”, дея саломлашишлари кишини қувонтиради.

Бу ҳолатдан завқланган катта ёшлилар: “Баракалла, кўп яшанглар, илмли-билимли бўлинглар, бахтингларга юртимизда тинчлик бўлсин!” – деб дуо қиладилар.

Баҳор келганидан бери хонадонларда пиширилаётган сумалак ҳаммага зўр қувонч бахш этмоқда.

Деҳқонлар экин экиш режаларини амалга оширишади, гарчи жисмонан чарчаган бўлсалар-да, мўлжалланган ишининг натижасини кўргач, қалблари қувончга тўлади.

Йўл-йўлакай ялпиз териб, чақчақлашиб юрган, мактабдан чиқиб, жума намозига шошилаётган ёшларни кўриб, катталар кўнглида қониқиш ҳислари пайдо бўладики, бу ҳолат уларни яна дуо қилишга ундайди.

Ҳалол таомлар ва амри-маъруф билан ўтказилаётган тўйлар нафақат юртдошларимизнинг, балки узоқ-яқиндан келган меҳмонларнинг ҳам хурсандчилигига омил бўлмоқда. Улар тўйдан чиқар эканлар, “Баракалла сизларга, бўлар эканку, ажаб эрмас, биз яшаб турган жойда ҳам мана шундай тўйлар ўтказиш насиб этса”, деганлар бўлди.

Оллоҳнинг изни билан бу фаровон ҳаётни, тинчликни сақлаб турган Президентимиз Н. Назарбаев ва ҳукумат аъзолари ҳамда барча қозоғистонликлар ҳаққига яхши дуода  туришлигимиз даркор.

“Ойнинг ўн беши қоронғу бўлса, ўн беши ёруғ”, дейилганидек, бировлар беморлиги, бировлар қартайганлиги туфайли азият чекадилар. 

Бировларнинг кўнглида ғашлик, бировларнинг бошида оилавий можаролар  борки,  ҳаммасининг давоси – сабр.

Инсон сабрли бўлса, охири хайрли бўлади. Ибн Сино: “Ўлимдан бошқа ҳамма дардга даво бор”, деганлар. Шунингдек, бошқа қийинчиликларнинг ҳам охири сабр билан хайрли бўлади.

Инсон яхши ният қилиб,  умид билан яшамоғи керак.

Бу ҳақда Ибн Сино:

“Умидинг узмагил даври жаҳондин,

Вале тол баргидек титра замондин,

Қароликдан нари ранг йўқ десанг

Қаро сочим оқарди бу қаёндин?” 

– деб ёзган.

 

 

Т. ХОНХЎЖАЕВ., 2017-04-29, 14:50 181
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.