26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Б. Мўминжонов: “Ноқонуний иморатлар бузилиши мумкин”

Бизнинг маълумот:

Мўминжонов Баҳромжон Маҳкамжон ўғли 1980 йилда туғилган. 1997-2002 йилларда Жанубий Қозоғистон очиқ универ­­­ситетининг “Меъморий минтақа дизайни” бўлимида таҳсил кўрган. 2002 йилдан бошлаб “Архитектура ва дизайн” масъулияти чекланган биродарлигида меъмор, 2004 йилдан 2006 йилгача Сайрам туман меъморчилик бўлимида етакчи мутахассис, Сайрам туман қурилиш ва шаҳарсозлик меъморчилик ва шаҳарсозлик бўлимларида бош мутахассис бўлиб иш­ла­ган. 2015 йилдан ушбу бўлим бош­лиғи лавозимида фаолият юритмоқда.

 Шаҳар ва қишлоқларнинг кўркам ва чиройли бўлиши Бош режани тузган меъморларнинг билим ҳамда малакасига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ. Кейинги пайтда нафақат катта шаҳарларда, балки кичик аҳоли манзилларида ҳам биноларнинг бе­жирим ва шинам этиб барпо этилишига жиддий аҳамият қаратилмоқда. Буни Сай­рам тумани мисолида ҳам кўриш мумкин. 

 

Туман меъморчилик ва шаҳарсозлик қурилиши бўлими бошлиғи Баҳромжон Мўминжонов (суратда) билан суҳбатимиз  қишлоқ ва овулларнинг Бош режасини тузишда ўзига хосликни сақлаб қолиш, ноқонуний қурилишларга йўл қўймаслик ва бошқа меъморчиликка тааллуқли му­ҳим масалалар хусусида кечди.

– Сайрам туманида жами 42та аҳо­ли манзили мавжуд. “Қозоғистон Респуб­ли­касида меъморчилик, шаҳар­созлик ҳамда қурилиш хизмати тўғрисида” ҚР Қону­нига мувофиқ, аҳоли сони беш минг­дан  ортиқ қишлоқларда ҳар қандай қурилиш ишлари фақат бош режага муво­фиқ юритилиши таъкидланган, – дейди Баҳром Маҳкамжон ўғли. – Бизнинг ҳудуд­да бундай аҳоли манзилларининг сони еттита. Уларнинг ҳам­масида қурилиш ишлари Бош режага му­­вофиқ олиб бо­рилади. Бунинг учун ке­ракли маблағ ажратилди. Шу кунларда танлов ғолиби “АТ – Сервис” МЧБ томонидан ло­йи­ҳалаш ишлари бошлаб юборилди. Шунингдек, ҳар бир қишлоқда  ер участкаси олишга навбатда турган фуқаролар бор. Амалдаги Қонунда кўрсатилишича, бош режада белгиланган қурилиш майдони олдиндан барча инфратузилмаларга эга бўлиши керак. Яъни, ушбу ҳудудларда йўл­лар қурилиб, ичимли сув, электр  қуввати ўтказилиши шарт. Бу  жойлардаги маҳаллий ҳокимликлар зиммасидаги вази­фа ҳисобланади. Афсуски, бизда ҳамма ҳокимликлар ҳам бу ишга  бирдек кўнгил бўлаяпти деб бўлмайди.

– Эшитишимизча, якка уй-жой қу­рув­чилар учун ҳужжатларни рас­мийлаштиришда бир қатор енгилликлар жорий этилибди. Шу хусусда ҳам айтиб ўтсангиз?

– Дарҳақиқат, юқорида тилга олинган Қонунга 2016 йилнинг январь ойидан бошлаб қатор ўзгартишлар киритилди. Унга мувофиқ, қурилиш иншоотлари фой­даланишга топширилаётганида имтиёзлар кўзда тутилган. Авваллари иншоот бел­гиланган лойиҳага кўра қурилиш-монтаж ишлари ва бошқалар тўлиқ битгандан кейин буюртмачи томонидан қабулланиб олинарди. Энди олдиндан ҳужжатларни тўлиқ расмийлаштирмай туриб қурилиш ишларини бошлаш мумкин эмас. Яъни, 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб иншоотларни қабуллаш комиссияси тамомила тугатилди. Бундан буён қурилишни бошлашдан олдин бинонинг лойиҳаси тайёрланиб, давлат меъморчилик қурилиш назорат бошқармаси (ГАСК) тасдиғидан ўтади. Ҳужжатлар тўлиқ бўлгач, қурилишни бошлашга рухсат берилади ва битгандан сўнг уни буюртмачининг ўзи қабуллаб олади. Бошқача йўл тутилган тақдирда, яъни лойиҳа-қурилиш ҳужжатларини тўлиқ расмийлаштирмай барпо этилган иншоотлар суднинг ҳукми билан бузиб ташланиши мумкинлигини ёддан чиқар­маслик зарур. Чеккароқ ҳудудларда яшовчи ҳамюртларимиз ҳам Қонунга ки­­­ритилган бундай ўзгаришлардан тезроқ воқиф бўлишса ва қурилишни бошлашдан олдин ҳужжатларни расмийлаштиришни унутмасалар яхши бўларди. Бўлимимиз ходимлари томонидан  ҳар бир қишлоқ округида ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш юзасидан аҳолига кенг тушунтириш ишлари мунтазам олиб бо­рилмоқда. Зеро аҳоли бундан қанча­лик тез ва ўз вақтида хабардор бўлса, ноқонуний қурилишлар сони  шунча тез камаярди. Акс ҳолда, қурилишга ишлатилган қанчадан-қанча маблағ бир зумда барбод бўлиши ҳеч гапмас.

– Оқсувкент марказидаги бир қанча иншоотлар суднинг тегиш­ли ҳукмига кўра, бузилиш ара­фасида экан. Шу масалага ҳам аниқ тушунчалар бериб кетсангиз?

– Оқсувкент қишлоғи, Абилайхан кўчаси чек­­­каси, яъни, туман халқ банки ол­дидаги 10та дўкон 2003 йилда қишлоқ округи ҳоким­лиги томонидан ўн йил муд­датга фойдаланишга бе­рилган экан. Вақтинча фой­даланиш муддати туга­ганлиги сабабли шу ҳудуддаги бешта дўкон Оқсувкентнинг Бош режасига мувофиқ қизил чизиқда жойлашгани сабабли бўлимимиз томонидан вилоят давлат меъморчилик-қурилиш назорат бошқармасининг рухсати билан судга берилган эди. Яқинда ноқонуний қурил­ганлиги учун уларни бузиб ташлаш ҳа­қи­да суднинг тегишли ҳукми чиқди. Тўртта дўкон ўз вақтида қишлоқ окру­ги ҳокимининг қарорига мувофиқ хусу­сийлаштирилиб олинган экан. Вилоят ер инспекцияси бу дўконларни ҳам бу­зиш хусусида туман судига зарур ҳужжатларни топширган. 

Айни пайтда бу иш кўриб чиқилмоқда. Ўрни келганда яна бир муҳим масалани таъкидлаб ўтмоқчиман. Худди шундай ноқонуний қурилган дўконлар Қорабулоқ қишлоқ округи марказида ҳам бор. Келгусида қизил чизиққа кириб кетган бу иншоотларни Қонун талаблари асосида бузиб ташлаш режалаштирилмоқда. Ўйлаймизки, ҳамюртларимиз бундан буён ноқонуний қурилишларга йўл қўймай, ўз сармояси ҳисобидан фақат чиройли ва бежирим бинолар тиклашади.

  – Суҳбатингиз учун раҳмат! Сиз тилга олган масалалар тез кунда ўз ечимини топишига ишончимиз  комил. 

 

, 2017-10-04, 19:28 205
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.