26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Оқ йўл, кенгаш!

Шимкент шаҳрида Қозо­ғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамияти қошидаги Ил­­мий кенгашнинг биринчи йи­­­­ғилиши ўтди. Тадбирда фаол илмий-педагогик, иж­­­тимоий, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда хиз­мат қилаётган олимлар қат­­­­­­нашдилар. Учрашувни  “Дўст­­­­­­лик” ҳамжамиятининг раиси, “Нур Отан” партияси Сиёсий кенгашининг аъзоси Икром Ҳошимжонов очиб, маъруза қилди. 

Шунингдек, тадбирда  “Дўст­лик” ҳамжамияти қошидаги Илмий кенгаш таркиби раиси этиб педагогика фанлари док­­­­­­­­­­­­­­тори, М. Ауезов номидаги Жа­­­нубий Қозоғистон Давлат уни­верситетининг профессори Неъматжон Алметов сайланди. 

Илмий кенгашнинг вази­фалари ва ваколатлари эълон қилинди. У жамиятни маъ­на­­вий янгилаш, бирлик ва то­тувликни мустаҳкамлаш, Қо­зо­ғистон этнослари мада­ниятини ривожлантириш, шу йўналишдаги илмий ғоялар ва дастурлар, инновацияларни олға суриш йўналишидаги ижтимоий ишлар билан шуғулланаётган, республиканинг барча вилоят­ларида хизмат қилаётган олим­ларни бирлаштиради.

Илмий кенгаш ижтимоий онг­­­­­­­­­­ни янгилаш жараёнларига аниқ ишлари билан баҳоли қуд­рат ҳисса қўшади, яъни, таш­­­киллаштириш тадбирларига ил­мий жиҳатдан ёндашиш, илмий тадқиқотлар, лойиҳалар ва дастурларни яратиш, китоблар нашр қилиб, ОАВда  мақолалар эълон қилиш, илмий-оммабоп хизмат, “Мангу Эл” ғояси қадри­ятларини ва Қозоғистон халқи бирлиги анъаналарини тарғиб қилиш каби тадбирларни ўт­казади.

Кенгашнинг яқин келажакдаги  асосий вазифаларидан бири – давлат тилининг лотин гра­фи­­­­касига ўтиш моҳиятини тарғибот қилиш ва лотин гра­фикасини жорий этишга ўз ҳиссасини қўшиш. Шунингдек, у  туркийзабон мамлакатларнинг лотин графикасига кўчиш таж­рибасини қиёсий  тадқиқ қилиш, унинг асосида қозоқ алфа­ви­тининг энг қулай нусхасини яратишга ўз ҳиссасини қўшади. 

Тадбирда, шунингдек, ло­тин алифбосига кўчиш маса­ла­­­­си муҳокама қилиниб, унда профессор Неъматжон Алме­тов, “Жанубий Қозоғистон” ижтимоий-сиёсий газетасининг бош муҳаррири Алишер Сот­вол­диев, вилоят таълим бош­қармаси услубият каби­­­нетининг ўзбек тили ва ада­биёти фани услубиятчиси Шаҳло Норалиева, Қозоғистон ўзбек этномаданият бир­лаш­малари “Дўстлик” ҳам­жа­миятининг таълим ва тар­бия ишлари бўлими мудири Бег­мат Турдиқуловлар лотин алифбосига ўтиш масаласи юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди ва устозларни байрам билан қутлашди.

 Илмий кенгаш, шунингдек, турли соҳа олимларининг Қо­зо­­ғистон ўзбеклари тили, ма­данияти, анъаналарини ўр­ганиш ва ривожлантириш йўли­даги ҳаракатларини, ижодий фаолиятини ҳам қўллаб-қувват­лайди.

 

Шоҳиста ОШПЎЛАТОВА, 2017-10-04, 19:30 186
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.