26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бирлашган ўзар

Вилоятимизда қишлоқ хўжалик соҳаси жадал ривожланмоқда. Минтақага 75та индикаторли ширкат қуриш топширилган бўлса, бу режа ортиғи билан бажарилди.

Турли йўналишлар бўйича фаолият юритадиган 158 деҳқон хўжалиги барпо этилди. Шулардан бири – сармоявий лойиҳа асосида тузилган Тўлебий туманидаги «Леңгір құс» паррандачилик ширкатидир. Жамоада 20 нафар тадбиркор бор. Уларга Киелитас қишлоқ округи ҳудудидан берилган 2,5 гектар ерга инфратузилма юритилиб, шу кунларда қурилиш ишлари қизғин олиб борилмоқда. 

Парранда гўшти етиштирадиган ширкат аъзолигига номзодлар танлов орқали қабул қилинди. Раисликка таниқли тадбиркор Дина Суттибаева тайинланди. 

– Кўп йиллар хусусий тадбиркор бўлиб ишладим, лекин ширкатга бирлашишнинг фойдаси мўл эканига ишонч ҳосил қилдим. Соҳага субсидия ажратилмоқда. Паррандачилик фермасида фақат 2 одам ишлайди, чунки бу ердаги барча иш жараёнлари автоматлаштирилган. Ҳозир режадаги 20та паррандачилик фермасидан 7таси тайёр. Қурилишга 42 млн. тенге маблағни «Ырыс» кичик молия ташкилоти берди, – дейди Д. Суттибаева.

– Тадбиркорларимизга давлат томонидан 50 фоизли имтиёз берилади. Масалан, ферма ускуналарига 7 млн. тенге сарфланса, унинг 3,5 млн. тенгесини давлат тўлайди. Бундан ташқари, ем-хашак сотиб олиш учун тоннасига 20 минг тенгедан бериб турилади, – дейди вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нуржигит Мирзахметов.

Фабрика тўлиқ қувват билан ишласа, йилига 160 тонна парранда гўшти етиштирилади. 

 

 

Б. ДЎСМАТОВА, 2017-10-04, 19:31 764
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.