26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Тайёр бизнес” лойиҳаси – амалда

Жанубликлар тадбиркорлиги билан танилган. Фаол инсонлар бизда жуда кўп. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам ўз ишини бошлашга қодир эмас. Бундаги асосий муаммолардан бири – одамларда насия олиш учун гаровга қўйиладиган мулкнинг йўқлиги. Нафақат фойда олиш, балки эл фаровонлигини оширишга хизмат қилувчи «Оңтүстік» минтақавий сармоя маркази ушбу муаммони ҳал этиш ниятида “Аграр кредит корпорацияси” ҲЖ билан ҳамкорликда “Тайёр бизнес” лойиҳасини жорий этмоқда. 

Ушбу дастурнинг ўзига хослиги – илк тўлов олгач, тадбиркор учун бизнес ташкил этиш ҳамда ушбу бизнесни гаров сифатида кўзда тутган ҳолда ривожлантиришга ёрдам бериш. Бунинг учун “Аграр кредит корпорацияси” ҲЖ маблағидан фойдаланилади. 

Мазкур дастур доирасида компания бир қанча йўналишларда лойиҳалар ишлаб чиқади. 45 гектарни ташкил этувчи “Бадам” иссиқхоналар мажмуаси ана шулардан бири. “Бадам” саноат ҳудудида жойлашган иссиқхона анжомларининг 70 фоизи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулоти. 

Бундан ташқари, кунига 1000 литр сутни қайта ишлаш ва сотишга мўлжалланган “Қишлоқ хўжалик сут комбинати” ташкил этиш режаланмоқда. У сут лабораторияси, сутни қайта ишлаш ускуналари, музлатгич, санитария тозалаш ускуналари ва мини-дўкончадан иборат. 

Шунингдек, “Қишлоқ колбаса цехи” лойиҳаси юзасидан ҳам иш олиб борилмоқда. Унда кунига 1000 килограмм колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқариш режаланмоқда.

Ушбу янгидан барпо этилган бизнес-тузилмаларни тадбиркорларга лизинг асосида сотиш режаланмоқда.

2017-10-04, 19:32 724
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.