26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Давлат раҳбари Ақтўбеда

Элбоши иш сафари билан Ақтўбе вилоятига келди. Сафар давомида қатор инфратузилмавий ва ижтимоий-маданий иншоотлар қурилиши ҳамда саноат корхоналари фаолияти билан танишди.

***

Ақтўбе вилоятида Давлат раҳбари даставвал ферроқотишмалар заводи цехларини айланди. Бугунги кунда ушбу заводда Хитой Халқ Республикаси, Европа ва Америкага экспорт қилинаётган 440 минг тоннадан зиёд маҳсулот чиқарилмоқда. 

Заводда 4 та қуйиш цехи, конвертор бўлими ва чиқитларни қайта ишлаш цехи мавжуд. Замонавийлаштириш дастурига кўра унда саноат чиқиндиларини камайтириш бўйича кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

***

Давлат раҳбари ташриф буюрган яна бир корхона – Ақтўбе рельс-балка заводи индустриявий-инновациявий ривожланиш давлат дастури доирасида барпо этилган. Унинг маҳсулоти яқин ва узоқ хорижга экспорт қилинмоқда. Йилига 430 минг тонна маҳсулот чиқарувчи корхона харидорлари қаторида Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркманистон ҳам бор. 

Ташриф ниҳоясида Элбоши корхона жамоаси билан учрашди ва самарали меҳнат, касбий муваффақият, фаровон ҳаёт тилади. 

***

Мамлакатимиз Президенти халқни дармондорили маҳсулотлар билан таъминлаётган иссиқхоналарга ҳам борди. Ultra-Clima инновациявий тизими ёрдамида олиб борилаётган иш самарадорлиги билан ажралиб туради. Нурсултан Назарбаев мазкур лойиҳа доирасида маҳсулот ҳажмини ошириш ва маҳаллий бозордан ташқари яқин хорижга экспортни ташкил этиш имкониятлари билан танишди. 

«КазАгроФинанс» ҲЖ томонидан молиялаштирилган «Greenhouse Kazakhstan» иссиқхона мажмуаси йилига 6 минг тонна маҳсулот чиқаради. Келажакда бу кўрсаткични янада ўстириш режаланган. 

***

Элбоши раислигида Хавфсизлик кенгашининг йиғилиши ўтди. Унда жаҳонда юз бераётган воқеалар ортидан юзага кеган долзарб муаммолар ҳамда мамлакатимиздаги техник ва табиий офатлар туфайли юз бериши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларда ишлатиладиган куч ва воситаларнинг шайлиги масаласи муҳокама қилинди. 

– Биз бугун мамлакатнинг турли фавқулодда вазиятларга муносиб жавоб беришга қанчалик тайёрлигини муҳокама этдик, – деди Н. Назарбаев. – Шунингдек, Хавфсизлик кенгашининг ўрни ва мақомини мустаҳкамлаш масаласи кўрилди. 

Кенгаш давомида Элбоши ЭКСПО – 2017 халқаро кўргазмаси давомида халқнинг хавфсизлигини таъминлашда улкан хизмат қилган ҳуқуқни ҳимоялаш ва махсус хизматлар фаолиятини ижобий баҳолади. Йиғилиш сўнггида қатор аниқ топшириқлар берилди. 

***

Элбоши Америка Қўшма Штатларининг Лас-Вегас шаҳрида юз берган фожиа муносабати билан АҚШ Президенти Дональд Трампга ҳамдардлик телеграммасини йўллади. 

“Ушбу қайғули кунда мен Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номимдан ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва қавм-қариндошларига, Америка халқига таъзия билдираман, жабрланганларнинг тезроқ тузалиб кетишига тилакдошман”, дейилади телеграммада.

 

 

Президентнинг Матбуот хизмати маълумотлари асосида тайёрланди, 2017-10-04, 19:36
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.