26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Болажонлар – бизни жонлар

“Бола туғилганида унинг ҳаёти икки устундан иборат бўлади. 

Биринчиси – бу овқат тановул қилиш, ичиш ва ухлаш, буларсиз боланинг танаси паноҳ бўлолмайди, ривожланмайди ва ўсмайди. 

Иккинчиси – билишга интилиш. Бола ўз кўзи билан кўрган ва қулоғи билан эшитган ҳамма нарсага қизиқади: ялтироқ нарсага интилади, тегиб кўришга, тамини билишни, дўмбиранинг товушини эшитиб, унга яқинлашишни истайди. Катта бўлгач, у ҳамма нарсага қизиқа бошлайди: итнинг вовуллагани ёки қишлоқнинг кечки овози, одамларнинг йиғлаган кулганларини. 

“Бу нима?”, “Нега унақа бўляпти?”, “Нима учун унақа қилишяпти?” Боланинг бу саволларидан катталарнинг тинчлиги йўқолади”, – деб ёзади буюк Абай “Насиҳатлар” асарида. 

Бундай пайтларда боланинг саволларига тўлиқ жавоб берган маъқул. Бир куни мен ишга кетаётиб йўлда невараларини боғчага олиб кетаётган онахонни кўриб қолдим. 

– Буви, анави учиб кетаётган нима?

– Болам, у зағизғон, – деб жавоб берди бувиси.

– Бувижон, мен бугун боғча опамга шеър ёдлаб бераман 

– Албатта, ёдлаб бер, болам, сен аъло баҳоларга ўқишинг керак. 

– Буви, анави кетаётган машина чиройли экан?

– Ҳа, болам, сен ҳам яхши ўқиб, мактабни аъло баҳоларга тугатиб, катта бўлганингда шунақа машина оласан, Худо хоҳласа. 

 Эртаси куни яна шу йўлдан кетаётиб, болаларни боғчага онаси олиб кетаётганини кўрдим, у ўғли ва қизининг саволларига жавоб бермай,” тез-тез юр, мен ишга кеч қоляпман, кўп гапираверма”, деб болаларни судраб, қўлидан тортиб олиб кетаётганини кўрдим. 

Болалар “боғчага бормайман, бувимга бораман” деб хархаша қилишди. Онасининг жаҳли чиқиб, болаларини урди ва тез-тез боғча томонга судраб кетди. 

Фарзанд – меҳр-муҳаббат меваси, доимо меҳрга муҳтож бўлади. Уни уриш ҳеч қачон ижобий натижа олиб келмайди, аксинча у болада салбий хулқ-атворни ривожлантиради. Бола қўрқоқ ёки қайсар бўлиб улғаяди. 

Эркин Воҳидов таъбири билан айтганда “Болаларни шайтонлар билан қўрқитманглар”.

Ҳеч қачон чақалоқ йиғлаганда “овозингни ўчир” ёки “онаси, бунинг овозини ўчир” деб уришмаслик керак, бу – оғир гуноҳлардан биттаси. Чақалоқлар Тангрининг жажжи фаришталари. 

Ижтимоий тармоқларда бир қорининг насиҳатини эшитдим.

Чақалоқлар йиғлаганда 4 ойгача «Ла илаҳа Иллаллоҳ», 8 ойгача «Муҳаммадан Расулуллоҳ», 1 ёшу 2 ойгача “М-ағфирли Вал-валидаи”, яъни “мени ва мени яратган ота-онамни мағфират қилгин”, деб Оллоҳга эркалик билан мурожаат қилар экан. 

Шундай экан, фарзандларингизга меҳр беринг, уларни ўз уйига меҳр қўйишга ўргатинг. Токи, ўсиб, катта бўлганида, қаерда бўлмасин, уйига, ота-онаси бағрига талпинадиган бўлсин.

Хонадони, ота-онасини севган фарзанднинг юртга, Ватанга меҳр-муҳаббати баланд бўлади.

 

2017-10-06, 20:19 862
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.