26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Билим бало-қазони чекинтиради

Вилоятимиз марказида “Замонавий босқичда травматология ва орто­­педиянинг долзарб масалалари” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ўтди. Вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев иштирок этган анжуманга АҚШ, Германия, Россия, Польша, Ўзбекистон ва бошқа 10та хори­жий мамлакатдан вакиллар келишди. 

– Мамлакатимиз сўнгги йилларда тиб­биёт соҳасида улкан ютуқларга эриш­гани аён, – деди минтақа раҳбари ўз сўзи­да. – Давлат раҳбарининг ташаббуси билан 2015-2019 йилларга мўлжалланган “Са­ломатлик” дастури ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда. Соҳани молия­лаш­­тириш кучаймоқда, шифохоналар ва ка­салхоналарнинг моддий-техника аҳ­­­­­­­­­­­­­во­ли яхшиланмоқда. Врачлар етакчи кли­никаларда малакаларини оширмоқдалар. 

Конференция давомида травматология ва ортопедия соҳасида турли инновациявий технологияларни қўллаш, аҳолиси сийрак ҳудудларда беморларга кўмак кўрсатиш йўллари муҳокама қилинди. Айни вақтда шифокорлар кўп йўл қўяётган камчиликлар ва хатолар ўртага ташланди.

– Анжуман давомида кўп нарсаларни ўргандим, – деди журналист билан суҳ­батда Сайрам туманининг таниқли трав­­­матологи А. Ўсмонов. – Замонавий билимлар шаҳарда ҳам, туманларда ҳам керак. Кўр­ган-билганларимдан амалиётимда фой­даланаман.

Шу ернинг ўзида етакчи фармацевтика корхоналари анжуман иштирокчиларига ўзларининг энг сўнгги кашфиётлари асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларини намойиш этдилар. Улар қаторида Marai каби маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳам, Abdi Ibrahim Global Farm каби қўшма корхоналар ҳам борлиги кўзни қувонтиради. Фармацевтлар ташкил этган кўргазмада доривор гиёҳлар ёрдамида куйишни даволовчи пластирлар, танасининг катта қисми куйганларни ўрашга мўлжалланган ҳимояловчи қоплама-кўр­палар, бошқа кўплаб маҳсулотлар бор. Уларнинг ҳаммаси фалокат юз берган тақдирда инсон ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилади. 

***

Вилоятимизда соғликни сақлашга катта эътибор қаратилмоқда. Шифохоналар ва касалхоналарнинг моддий имкониятлари тобора кенгаймоқда, мутахассисларнинг малакаси ошгач, авваллари фақат пой­тахтда амалга оширилган амалиётлар  бу­гунги кунда вилоятимиз марказида ҳам ўтказилмоқда. 

Сўнгги етти йил ичида аҳолининг ўртача умр ёши 69дан 72гача кўтарилди. Оналар ва гўдаклар ўлими ҳоллари тобора камайиб бормоқда. 

 

 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-10-06, 20:37
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.