26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Сайлов яқин

Жанубий Қозоғистон вилоятида турли даражадаги маҳаллий маслаҳатлар депутатлари сайловига тайёргарлик ишлари конституциявий қонун талабларига мос равишда  босқичма-босқич бажарилмоқда.  Вилоят сайлов комиссияси тайинлаган сиёсий  тадбир жорий йил 29 октябрь куни ўтади. 

Бу ҳақда минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда вилоят сайлов комиссиясининг раиси А. Ўмиралиев гапириб берди.  

Унинг таъкидлашича, маслаҳат депутатлигига  жами 42 нафар номзод тавсия этилган бўлиб, улардан 38 нафари рўйхатдан ўтган. Қолган 4 нафарининг ҳужжатлари «Қозоғистон Республикасида сайлов тўғрисида» конституциявий қонунининг талабларига мос келмаган. 

– Номзодларнинг 7 нафари «Нур Отан», 1 нафари «Ақ жўл» партиясидан. Партияси кўрсатилмаган 21 нафар номзод бўлса, 9 номзод ҳеч қандай партияда  йўқ, – деди А. Ўмиралиев.

Маслаҳат депутатларининг сайлови 7та округда ўтказилади. Вилоят маслаҳатига сайлов эса 4та округда олиб борилади. 

Номзодларнинг сайловолди ташвиқот ишлари бошланиб кетди.

 

 

 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2017-10-06, 20:45
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.