26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эронликлар – вилоятимиз меҳмони

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев Эрон Ислом Республикасининг Хуросон РАзавий вилоятИ губернатори Алирез Рашидиан раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди. 

Минтақа раҳбари хорижлик меҳмонларни Жанубнинг сармоявий имкониятлари, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ютуқлари билан та­ниш­тирди. Ж. Туймебаев ЖҚВ ва Эрон вилоят­ла­ри ўртасида, шу жумладан, Хуросон Раза­вий ҳудуди билан ўзаро самарали савдо-иқ­ти­­содий, сармоявий ҳамда маданий-гума­нитар алоқаларни мустаҳкамлаш учун кенг имкониятлар мавжудлигига ишонч билдирди.

– Сиз билан Жанубий Қозоғистон вилоятида учрашиб турганимга ҳамда Жанубий Қозо­ғистон вилояти ва Хуросон вилояти ўрта­сидаги икки­томонлама манфаатли ҳамкорлик маса­лалари бўйича фикр алмашганимиздан мамнунман, губернатор жаноблари. Эрон  Қозоғистон Республикаси мустақиллигини би­рин­чилар қаторида тан олган давлатлардан бири. Биз жорий йилда икки мамлакат ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг 25 йиллигини нишон­лаймиз. Эрон – Қозоғистоннинг Яқин Шарқ дав­латлари ўрта­сидаги иккинчи савдо ҳамкори (Бирлашган Араб Амирликларидан кейин.) Қозоғистон билан Эрон  ШҲТ, ИҲТ ҳамда бошқа  нуфузли хал­қа­ро ташкилотлар билан фаол алоқада. Икки мам­лакатнинг ЕИИ доира­сидаги муносабатлари ҳам самарали ва истиқболли бўлади, – деди Жансейит Қансейитули.

Эрон – ривожланган индустриявий-аграр минтақа ҳисобланиб, унда саноат, нефть-газ соҳаси ҳамда қишлоқ хўжалиги тараққий этган. 

2016 йили вилоятимизнинг ташқи товар айлан­маси 1,9 млрд. АҚШ долларини ташкил этган бўл­­­­­­­­­са, шундан 19 млн. АҚШ доллари Эрон Ислом Рес­публикаси билан амалга оширилган. Жанубдан Эронга ёнғоқ, арпа, цемент, тери маҳсулотлари экс­порт қилинса, Эрондан бизнинг минтақага асосан қурилиш маҳсулотлари (ганч, бўёқлар), қувурлар, сопол буюм­лар, сантехника, маиший кимё (совун ва бошқа маҳ­сулотлар), гилам, мева-резаворлар (цитрус ва узум) келтирилади.

Учрашув доирасида ўзаро ҳамкорликни ривож­лантириш мақсадида Қозоғистон Республикаси Жа­нубий Қозоғистон вилоятининг ҳокимлиги ҳамда Эрон Ислом Республикасининг Хуросон Разавий вилояти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми тузилди.  

2017-10-06, 20:48 767
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.