26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Н. Назарбаев: ”Юртимизда сармоядорларни жалб этиш учун барча шароитлар яратилган”

Президент Нурсултан Назарбаев иш сафари билан Қизилўрда вилоятига келди. 

Сафар давомида Элбоши «Бойқўнғир» мажмуасининг ривожланиш жараёни, «Қўрқит ота» мемориал мажмуаси, қатор ижтимоий иншоотлар ва саноат корхоналари ҳамда Қизилўрданинг бош лойиҳаси билан танишди. 

Президентга Сирдарёнинг чап қирғоғидаги 1532 гектар ер қурилиш учун ажратилгани маълум қилинди.

Давлат раҳбари, шунингдек, сўл қирғоқда сармоялар ҳисобига барпо этилаётган иншоотлар харитасини ҳам кўрди. 

Нурсултан Назарбаев индустриявий-инновациявий тараққиёт доирасида қурилаётган заводдаги ишлар билан танишиб, вилоятда амалга оширилаётган инновациявий лойиҳалар кўргазмасини томоша қилди. 

Завод ишчилари билан учрашувдан сўнг Элбоши минтақада фаолият юритаётган маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар ва хорижий компаниялар вакиллари билан суҳбатлашди. 

– Юртимизда сармоядорларни жалб этиш учун барча шароитлар яратилган. Бу иш давом этаверади, – таъкидлади Қозоғистон Президенти. 

 

 

Президентнинг матбуот хизмати материаллари асосида тайёрланди., 2017-10-06, 20:50 755
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.