26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Иқондаги пахтани қайта ишлаш корхонасида

Доимий обуначимиз, Иқон қишлоғидаги пах­тани қайта ишлаш корхонасининг тажрибали ди­ректори Носириддин Зиёев билан жорий йилги “оқ олтин” йиғим-терими ҳақида суҳбатлашдим. 

– Жами 8 000 тоннадан зиёд пахтани қабуллаб, си­фатли қайта ишлаш им­ко­ниятимиз бор. Бугунга қадар 3000 тоннага яқин ҳосил қа­булланди. Жорий йилнинг ўз­га­чалиги – терим ишлари ўт­ган йилгидан икки ҳафта олдин бошланди. Пахта корхо­насидаги барча ходимлар ўз касбининг усталари. 

Бош муҳандис Муҳиддин Абдиев, пахта пункти мудири Мажид Бобоев, бош энергетик Олим Абдумажидов, уста Ка­рим Мавлонов, техника на­зорати бўлими раҳбари Гў­­зал Жўрабекова, бош лабо­рант Дариға Мейирман, то­варшунослар Ирисбой Расулов, Фозил Абдумажидов ҳамда Баҳодир Ирисбеков, Муроджон Тожиметов, Абдуҳалил Абду­раимов, Аблай Йўлдошев каби меҳнат илғорлари корхо­на­мизнинг фахри ҳисобланади. Ёз фаслидан ҳозирга қа­дар давом этаётган куч­ли ша­молнинг салбий оқи­бат­ла­ри­ни эъти­борга олма­ган­да, ҳаммаси яхши. Қишлоқ­даги пахта далаларида қўл терими баробарида маш­ҳур «JON DEER» ҳамда ўзимизнинг терим комбайнлардан сама­рали фойдаланилмоқда. Деҳ­­қон­ларнинг кайфияти, меҳ­натга иштиёқи баланд, – деди суҳбат­дошимиз. 

Корхона раҳбари бошчи­лигида номлари зикр этилган барча меҳнат илғорларини кун сайин кўкка бўй чўзаётган пахта хирмони пойида тас­вирга олдим (суратда). Иқон­нинг кучли шамоли деҳ­қон­­­­­­­ларнинг меҳнатга кучли эъти­қоди олдида ожизлик қил­­ди. Улар суҳбат жа­ра­­­­ё­­­­­­­­нида ҳосил нархи бошқа жой­­­лардагига нисбатан бу ерда баланд экан­лигидан мам­нунлигини айт­ди. 

Носириддин Зиёев ташки­лотчилигида деҳ­қонлар яна 10 нусха «Жанубий Қозоғистон» газетасига обуна бўлишди. Хирмонга барака, ишга ривож, танга соғлик ҳамроҳ бўлсин, деймиз.

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-10-12, 10:36 169
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.