26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Элбоши ва маънавият стратегияси

Президент Нурсултан Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” номли мақоласи – юксак маънавият мезонларини белгилайди, десак муболаға бўлмайди.

Давлатнинг мақсади – халқимиз фаровонлигини ошириб,  барча шароитларни яратиб бериш  ва жаҳоннинг тараққий этган 30 мамлакати қаторига кириш, Ватанимизнинг жаҳоннинг илғор мамлакатлари ўртасидаги муносиб келажаги – бу айнан барча қозоғистонликларни умрбод бирлаштирувчи куч эканлиги ушбу мақолада яна бир бор қайд этилди.

“Таъкидланган икки янгиланиш жараёнининг ҳам аниқ мақсад-вазифалари, устуворликлари ва унга етказадиган йўллари бор. Мен кўзланган ишларимизнинг ҳаммаси ўз вақтида ва имкон қадар самарали амалга оширилишига ишонаман. Бироқ ўйлаганларимизнинг бажарилиши учун бунинг ўзи камлик қилади. 

Мақсадга эришиш учун тафаккуримиз ишимиздан олдинда юриши, яъни ундан аввал янгиланиб туриши керак. Бу сиёсий ва иқтисодий янгиланишларни тўлдирибгина қўймай, уларнинг ўзагига айланади. 

Маънавий янгиланиш фақат бугун бошланадиган иш эмас.

Биз Мустақиллик даврида ушбу йўналишда бир қанча кўламдор ишларни адо этдик, – дейилади мақолада. – 2004 йили “Маданий мерос” дастури доирасида Қозоғистон ҳудудидаги тарихий-маданий ёдгорликлар ва иншоотларни янгиладик. 

2013 йилда “Халқ – тарих тўлқинида” дастури орқали жаҳоннинг энг нуфузли архивларидан асл тарихимизга алоқадор ҳужжатларни тизимли равишда тўплаб, тадқиқ қилдик. 

Эндиликда улардан ҳам улуғвор ва муҳим ишларни бошламоқчимиз. 

Мен элимизнинг бақувват ҳамда масъулияти юқори Яхлит Миллат бўлиши учун келажакка қандай қадам ташлашимиз ва омманинг онгини қандай ўзгартиришимиз ҳақидаги фикр-мулоҳазаларимни ўртага ташлашни маъқул кўрдим”, дейилади мақолада..

Унинг "ХХI асрдаги миллий тафаккур ҳақида” қисмида: 

“Бутун ер юзи кўз ўнгимизда ўзгармоқда. Жаҳонда йўналиши ҳали ноаниқ, янги тарихий давр бошланди. Кун сайин ўзгараётган алғов-далғов дунёда онгимиз ва дунёқарашимизга обдон ўрнашиб қолган, сийқаси чиққан қоидалардан воз кечмасдан туриб, карвон бошидаги мамлакатлар билан айвонимизни тенглаб, энсамизни кўтара олмаймиз. Ўзгариш учун ўзимизни маҳкам қўлга олиб, замон оқимига мослашув орқали янги даврнинг ижобий жиҳатларини тафаккуримизга сингдиришимиз керак. 

ХХ асрдаги ғарбга қараб янгиланиш намунасининг бугунги замон воқелигига мувофиқ келмаслиги сири нимада? Менимча, бош нуқсон – уларнинг ўзларигагина хос қолипи ва тажрибасини бошқа халқлар ҳамда маданиятларнинг ўзгачаликларини инобатга олмай, ҳаммага бирдай, ёппасига ихтиёрсиз ўтказишида. Ажабтовур янгиланган жамиятнинг ўз томири – тарихининг қаъридан бошланадиган маънавий коди бўлади”, дейилган. 

 

, 2017-04-29, 15:05
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.