26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
"Нурли ер" дастури фуқароларга маъқул келмоқда

Шимкент шаҳрида “Нур Отан” партияси шаҳар фи­лиали ташаббуси билан “Нурли Ер” уй-жой қурилиши дастурини тушунтириш мақсадида “Кўксай-2” кичик ту­мани аҳолиси билан учрашув ўтказилди. Унда дастурни амалга оширишга масъул давлат органлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари, ноҳукумат ташкилотлари вакиллари ва фаол партия аъзолари иштирок этдилар.

“Уй-жой қурилиш жамғарма банки” ви­лоят филиали бўлим мудири Мухтар Турсинбеков “Нурли Ер” уй-жой қурилиш дастурининг мақсадлари ва вазифаларини кенг тарғиб қилди.

– 15 йилда “Нурли Ер” дастури бўйича 1,5 миллионга яқин ҳамён кўтарадиган баҳода уй-жой қуриш режаланган. Дастур­нинг асосий мақсади – аҳолига уй-жой­нинг ҳамёнбоплигини таъминлаш ҳамда уй-жой қурилишини ривожлантириш масалаларини узил-кесил ҳал қилишдан иборат, – деди у.

– “Нур Отан” партияси Енбекши туман филиали раисининг биринчи ўринбосари Берик Садиқов учрашувда дастур ҳақида маъруза қилиб:

– Элимизда уй-жойга эҳтиёж ортиб, аҳолини бошпана билан таъминлашни яхшилашга талаб кун сайин ортмоқда. Шимкентда уй-жой олиш учун 20 минг­дан зиёд ариза рўйхатга олинса, ер участ­касини олишга ариза берганлар сони 90 мингдан ошади. Шу сабабли, Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, жорий йилдан бошлаб “Нурли ер” ягона уй-жой қурилиш дастури амалга оширилмоқда. Биз, партия аъзолари дастурнинг си­фатли амалга оширилишини ҳамда ажра­тилган маблағнинг натижали ишла­тилишини назоратимизга оламиз, – деб сўзини якунлади.

Учрашувга келган фуқаролар дас­тур доирасида элимизнинг қайси ҳудуди­дан уй олиш мумкинлиги, янгидан қу­рил­ган тайёр уйни сотиб олиш имко­ниятлари дастлабки бадал миқдори, молиялаштириш, уй-жой харид қилишга оид саволлар берилди. Масъул мутахассисларнинг жавоблари йиғилганларни қониқтирди.

 

 

М. АБДУРАИМОВА, 2017-10-12, 10:58 638
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.