26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жамиятда медиациянинг роли

Жума куни Қозоғистон халқи Ас­самблеяси ҳамда Жанубий Қозо­ғистон вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Шимкент шаҳрида "Жамиятни янгилашда медиациянинг роли" мавзуида рес­публика диспут-форуми ўтказилди. 

Унда вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев форумнинг халқаро миқёсда миллий қадриятларнинг қайнар булоғи бўлган Жанубий Қозоғистон вилоятида ўткази­лаётгани улкан муваффақият экан­лигига урғу берди.

– Давлат раҳбари Нурсултан Абишули Назарбаев “Келажакка йўл­ланма: маъна­вий янгиланиш” номли дастурий мақо­ласида миллий қадри­­­ят­ларни замон талабига ҳамоҳанг равишда қайта янгилашни топширган эди. Медиация қадимги “Жеті жар­ғы”нинг бугунги давоми сифа­тида халқнинг ўзаро муносабатлар анъа­насини давом эттирмоқда, – деди Жансейит Қансейитули.

Тадбирнинг бош мақсади –   “Медиа­ция тўғрисида” ҚР Қонунининг бажа­ри­лишини таҳлил этиб, келгуси вази­фаларни белгилаб, ҳамжиҳатлик ва тотувликка асосланган, халқимизнинг анъа­навий бийлар таълими билан уйғун­лашиб кетган медиация тизимини ривожлантириш, ижтимоий ҳамда умум­миллий тотувлик соҳасидаги давлат сиёсатини ақл-фаросат билан амалга оширишни кўзда тутади.

Давлат раҳбари Қозоғистон халқи Ассамблеясининг XXIV сессиясида медиация тизимини ривожлантиришни Ассамблеяга топширган эди. Ушбу йўналишда Медиация кенгаши тузилиб, минтақалардаги “Дўстлик уйлар”ида 17та медиация кабинети очилган. Элимизда фаолият юритаётган 640 касбий, 3583 нокасбий медиаторларнинг маълумотлар базаси тузилди. ҚХА ва ҚР Олий Суди ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик меморандуми доирасида 2017 йили махсус пилот лойиҳа амалга оширилиб, натижада, йил бошидан бери 13974 иш медиация тартибида ҳал қилинган.

Форумда Қозоғистон халқи Ассам­блеяси раисининг ўринбосари Дархан Минбай маъруза қилди. Шунингдек, унда ҚР Парламенти Мажлиси депутати Б. Абдирайим, ҚР Судьялар уюшмаси раиси Э. Алимбеков, ҚР Бош прокурорининг катта кўмакчиси М. Турсинбекова ҳамда Шарқий Қозоғистон вилоят “Ижтимоий тотувлик” муассасаси раҳбари Э. Тўле­беков, Шимолий Қозоғистон вилоят “Ижтимоий тотувлик” муассасаси медиация кабинети мудираси Г. Муса­баева, Сайрам туманидаги нокасбий медиатор С. Юсанов маъруза қилдилар.

Форум доирасида ҚХА қошидаги Медиация кенгаши билан Жанубий Қозоғистон вилоят ҳокимлиги ҳамда  вилоят ҳокимлиги ва “Атамекен” Мил­лий тадбиркорлар палатаси ўрта­сида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 

Мухтабар УСМОНОВА, 2017-10-12, 11:01 771
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.