26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоятда Европа сифатидан қолишмайдиган жиҳоз чиқарилади

Жанубий Қозоғистон вилоятининг Сайрам туманида йилига 4 минг ком­плект мебель чиқариш қувватига эга янги фабрика ишга туширилди. Қиймати 506 млн. тенгега тенг лойиҳанинг 300 млн. тенгесини тадбиркор “Бизнеснинг йўл харитаси – 2020” дастури доирасида олган. Бу ерда 70 киши доимий иш билан таъминланди. 

Фабриканинг иши билан танишган вилоят ҳокими Ж. Туймебаев кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш – мамлакат иқтисодиётини юксал­ти­ришнинг гарови эканини айтиб ўтди.

–  Бутун саноатни ривожлантириш Элбошимиз олдимизга қўйган вази­фалардан бири. Бугун, мана Сайрам туманида анча кишини иш билан таъминлаётган янги корхона очилди. Шу билан бирга туманнинг қайта ишлаш саноатидаги ҳиссаси ҳам ошадиган бўл­ди. Сизлар, фабриканинг маҳсулоти Италия жиҳозларидан қолишмайди, деяпсизлар. Бундан буён барча “Сайрам сифати” деган атамани қўлланадиган даражага етинглар, – деди ҳоким ва корхона ишчиларига омад тилади. 

Фабрика маҳсулотининг сифатини оширишни эса замонавий немис ва итальян ускуналари ва мате­риаллари таъминлайди. Зеро, фабрика маҳсу­лотлари сифат менеж­менти ва экология жиҳатидан тоза деган сертификат билан тасдиқланган. Бундан ташқари корхона италиялик дизайнерлар иштирокида экологик тоза материаллар ва ишончли қисмлардан фойдаланган ҳолда истеъмолчига фақат олий сифатли жиҳозларни тавсия этади.

“Bella Mebel” товар белгиси билан чиқадиган фабрика маҳсулотларини бундан буён мамлакатимизнинг барча минтақаларидаги мебель дўконларидан сотиб олиш мумкин бўлади. 

Умуман олганда,  Сайрам туманидаги саноат тузилмаларининг 86 фоизини қайта ишлаш саноати ташкил этса, шундан мебель чиқариш соҳаси улуши атиги 1 фоизгина эди. Туманда янгидан очилган фабрика маҳсулот ҳажмини 600 млн. тенгегача етказгач, қайта ишлаш саноатидаги улуши 3 фоизга кўтарилади. 

 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2017-10-12, 11:05 771
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.