26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қардошлик муносабатлари абадий сақланиб қолади

Анъанавий дипломатика таомилларига кўра бирорта давлатнинг бош сиёсий арбоби жамиятни пароканда қилишгина эмас, қўшни биродар мамлакатлар ўртасига низо соладиган баёнотлар беришга ҳам ҳақли эмас.

Қозоғистон ва Қирғизистон халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари чамбарчас боғланган. Аждодларимиз ягона туғ остида бирлашиб, заминимизни сақлаб қолган, мағлубиятлар алами ва кўплаб ғалабалар нашидасини бирга татиганлар.

Қозоғистонлик ва қирғизистонликларнинг қатор авлодлари миллий қаҳрамонлар Алпомиш, Манас, Қўбланди ботирлардан намуна олиб тарбияланган.

Кўп асрлик умумий тарихимизда ҳар икки халқнинг етакчилари биргаликда тарих оқимини ва ўзларидаги энг қимматли нарса – ҳаётини ишониб топширган қондошларининг тақдирини ўзгартирганига ёрқин мисоллар жуда кўп.

Бизнинг талашадиган нарсамиз йўқ, аксинча биз ҳозирги давр таҳдидларини муносиб қабул қилиш учун бирлашишимиз керак.

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаев мустақилликнинг ибтидосида Марказий Осиё минтақасига дахлдор ва унинг келгуси тақдирини ҳал этувчи улкан ўзгаришларни олдиндан кўра олганди.

Қозоғистон етакчисининг саъй-ҳаракати билан 1993 йил Жанубий Қозоғистон вилоятидаги Ўрдабоши тепалигида Ўзбекистон Республикасининг ўтган йили оламдан ўтган Президенти Ислом Каримов, Қирғизистон Республикасининг ўша даврдаги Президенти Асқар Ақаев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаев учрашишди ва бу ерда қардош мамлакатларимиз ўртасида Абадий дўстлик тўғрисида шартнома имзолашди.

Орадан чорак асрча вақт ўтди. Ва биз нимани кўриб турибмиз?

Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаев оламнинг тўлқинланиб тургани, дунёвийлашиш жараёнида жаҳон интеграция жараёнига қўшилмаслик жаҳондан ажралиб қолиш билан тенглигига  кўп бор эътибор қаратди.

Юқоридаги фикрдан келиб чиққан ҳолда ва тенг ҳуқуқли иқтисодий муносабатлар, минтақада хавфсизликни таъминлашнинг самарали тизимини барпо қилиш, сиёсий ҳамкорлик ришталарини боғлаш мақсадида Қозоғистон Раҳбарининг ташаббуси билан бугунги кунда эътибор қозонган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Божхона, кейинроқ эса Евроосиё иқтисодий иттифоқи каби халқаро ташкилотлар тузилди.

Ва бу ерда, менинг шахсий фикримга кўра, баъзи узоқни кўролмайдиган «сиёсатшунос»лар томонидан бошқа мамлакатнинг ички ишларига аралашиш деб баҳоланган нозик чегара ўтади.

Биз Алмазбек Атамбаевнинг қўшни Республика Президенти сифатидаги фаолиятига сиёсий баҳо беролмаймиз. Бу – бизнинг ваколатимизга кирмайди. Бинобарин, биз бошқа мамлакат Етакчисининг шубҳали сиёсий даромад олиш мақсадида рақамларни чалкаштириб, Қозоғистон раҳбариятига нисбатан ғирромлик  ва дўстга ярашмайдиган гаплар айтишига ҳам жим қараб туролмаймиз.

Ҳақиқат таққослашларда англанади. Қозоғистон Республикаси Бош вазири Б. Сағинтаев томонидан айтилган мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини икир-чикиригача ҳисобга олмаганда, ҳар икки давлатнинг иқтисодий имкониятлари ўртасидаги фарқ оддий кўз билан ҳам кўриниб турибди.

Аммо, муҳими бу эмас. Асосийси, эҳтиётсизлик билан, айниқса, қўшни давлат етакчиси томонидан айтилган сўз халқларимизнинг кўплаб авлодлари томонидан барпо этилган дўстлик алоқаларини бузиб юборишга қодир қаҳр-ғазаб тўлқинини туғдириши мумкин.

 

   

Р. Холмуродов, Жамоат арбоби, 2017-10-12, 18:59 868
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.