26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дастурхон “Малика”си

Ҳар қандай дастурхоннинг кўрки – қандолат маҳсулотларидир. Шунинг учун ҳам фаолиятини торт ва пишириқлар тайёрлашдан бошлаган “Малика” корхонаси Сайрам даҳасида яхши танилган. Марказдаги мазкур кафетерий, айниқса, ёшларнинг севимли дам олиш маскани. Европа услубидаги стол, стул, диван ва креслолар билан жиҳозланган жойга кириб, баҳри дилингиз очилади, ширин пишириқ ва тортлар, мазали миллий ва европача таомлар, официанткаларнинг муомаласидан кайфиятингиз кўтарилади. 

Мазкур корхона раҳбари Ўринбой Ураимжонов эса саховатпеша, жўмард шахс сифатида танилган. У Сайрамда ўтадиган спорт ва маданий-маърифий, хайрия тадбирларида фаол қатнашади. Жорий йил ҳам Қурбон ҳайитида кам таъминланган оила фарзандларига моддий ёрдам кўрсатиб, ҳамюртларининг олқишини олди. Тадбиркор билан яқиндан танишиш мақсадида уни суҳбатга чорладим.

– Ишни қачон бошлагансиз?

– Тадбиркорлик соҳасидаги фаолиятни 2007 йили бошладик. Дастлаб қишлоқ марказидаги бинони ижарага олиб, анжомлар билан жиҳозладик. 2010 йилда иккинчи кафетерийни ишга туширдик. 

Ҳозир бир кунда буюртмага қараб 30 турдаги 40-50 дона торт, шунингдек, турли қандолат маҳсулотлари тай­ёрлаймиз. Маҳсулотларимиз Сайрам, Тўлебий, Ўтрор, Сариоғоч туманларига ҳам жўнатилади. Ходимларимизнинг малакасини оширишга эътибор қаратяпмиз. Маҳорат сабоқларини россиялик, астаналик, алматилик усталар ўтишади.

Бугунги кунда корхонамизда 30 одам доимий иш билан таъминланган. Ҳозир учинчи нуқта – “Малика” вип-ресторанини очиш тараддудидамиз. Уч қаватли бинонинг жами 700 кв. метр майдонини эгаллаган ресторанда мижозлар учун ҳамма шароитлар яратилади. 

– Оилангиз ҳақида икки оғиз айтиб ўтсангиз. “Малика” деган ном бежиз танланмагандир?

– Турмуш ўртоғим Дилдора яқин кўмакчим, фарзандларимиз – Ислом, Мадина, Муҳаммадюсуфлар вояга етишмоқда. Улар ҳам тадбиркор бўлишади, деб ўйлайман. Малика эса – жияним, биз билан бирга ишлайди. 

– Раҳмат! Келгусида омад ёр бўлсин!

Фурсатдан фойдаланиб, ошпаз Тоҳиржон Исроилов билан танишдим.

– Ошпазликни акам ўргатган. Бу соҳадаги умумий стажим 20 йил. Узоқ вақт Шимкент шаҳридаги “Ай” кафесида қатнаб ишлашимга тўғри келди. “Малика”га таклиф этишганига 6 ой бўлди. Уйга яқин, жамоа ҳам аҳил экан. Ҳар томонлама маъқул келди. 

Миллий таомлар тайёрлашни ёқтираман. “Малика” хўрандаларини мазали таомларимиз билан баҳраманд қилишга ҳаракат қиляпмиз. 

 

З. МЎМИНЖОНОВ суҳбатлашди.

 

2017-10-23, 19:44 875
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.