26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Хитойлик сайёҳлар Қозоғистонни кўзламоқда

Ўтган йили Шарқдаги қўшни элдан мамлакатимизга 100 000 нафарга яқин меҳмон  ташриф буюрганди. Уларнинг тўртдан уч қисмини Хитойда яшаётган этник қозоқлар ташкил этади.  2017 йил эса қўшни элда “Қозоғистонга саёҳат йили” деб эълон қилинди. 

2013 йилдан буён мамлакатимиз ушбу сайёҳлар оқимига тайёргарлик кўрмоқда. ЭКСПО – 2017 кўргазмаси тарғиботи даврида кўплаб хитойликлар Қозоғистонни томоша қилиш истагини билдиришган. Димаш Қудайбергеновнинг саҳнадаги муваффақиятлари ҳам Буюк дашт ўлкасига қизиқишни кучайтириб юборди.

Қозоғистон Республикаси Сармоялар ва тараққиёт вазирлигининг мўлжалига кўра, жорий йилда 500 000 нафар чамасида Хитой туристлари кўргазмани томоша қилишади. Уларнинг мутлақ  кўпчилиги сайёҳлик гуруҳлари таркибида келишади.  Уларга ягона ADS виза ва  фақат гуруҳ билан бирга ҳаракатланиш ҳуқуқи берилади.

***

Туризм – энг сердаромад соҳалардан бири ҳисобланади. Жаҳон аҳолисининг ўндан бир қисми айнан шу соҳадан тушган фойда ҳисобига яшамоқда. Юксак суръатлар билан ривожланаётган тармоқ келажакда Қозоғистон  иқтисодиёти ўсишига ҳам ижобий таъсир кўрсатиши турган гап.  Расмий маълумотларга кўра, ўтган йили мамлакатимизга келган ҳар бир сайёҳ ўрта ҳисобда 100 000 тенгега яқин пул сарфлаган. 

, 2017-04-29, 15:10
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.