26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда шаҳар куни тантанаси «Олтин куз» байрами билан муштарак ўтди

Туркистондаги шаҳар куни ва "Олтин куз" байрамлари кенг ни­шон­ланди. Шимкент шаҳридан махсус олиб келинган икки қаватли автобусда шаҳар меҳмонлари янгидан бунёд этилаётган иншоотлар билан танишишди. Шулардан бири – тўлиқ таъмирдан ўтказилган Нуртас Ўнг­дасинов мажмуаси очилди. 

Жамоат ва давлат арбоби Нуртас Ўнгдасиновнинг кўплаб хайрли ишларидан бири – СССР халқ депутати Шароф Ниёзов билан Орис-Туркистон каналини бунёд этишга қўшган улкан улушидир. 

Шаҳардаги М. Абенова, Мустақилликнинг 10 йиллиги, Б. Майлин Ў. Жандосов кўчаларини обо­дон­­­­лаштириш ишлари билан танишишди. Бу кўчаларда пиёдалар йўлаги, новлар ва ёруғлик манбалари ўрнатилган. Шунингдек, шаҳардаги энг улкан янгилик – «Рамзлар майдони» билан «Туркий боғи» хиёбонларининг қурилишидир. Бу ерда баландлиги 62,5 метрли алп байроқ ўрнатилган. Мамлакатимиз бўйича баландлиги жиҳатидан ушбу монумент учинчи ҳисобланади. Н. Назарбаев кўчаси бўйида жойлашган «Туркий боғи» хиёбонининг ҳам ўзига хос жиҳатлари кўп. Шулардан бири – туркий халқларининг маданий пойтахти бўлган Туркистон шаҳри қардош халқлар бирлиги рамзига айланганидир. 

Шу куни эрталаб соат 10.00дан бошлаб, Есимхан номидаги майдонда қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг ярмаркаси ташкил этилди. Тантананинг асосий қисми кеч соат 18.00 да бошланди. Шаҳар ҳокими А. Ўсербаев Туркистонда фаолият юритаётган ўзбек, турк, славян этномаданият бирлашмалари кўргазмалари, санъат намуналари, миллий таом­лар кўргазмалари билан танишди. Ҳамза номли мактаб жамоаси тайёрлаган таомлар кўргазмаси, хусусан, вилоят танловида фахрли ўринни эгаллаган ошпаз Шерахон Баҳодир ўғли тайёрлаган паловни татиб кўрди. 

Оқсоқол Тўлқин Саидмуродов равнақ тилаб, дуои фотиҳа қилди. Раис Дониш Маннотов 23-сонли коллеж пазандалари тайёрлаган Иқоннинг машҳур патир нонларини меҳмонларга улашди. Шаҳарда кенг қамровли бунёдкорлик ишлар бажарилди. Хусусан, Ўтирор кичик туманида 60 квартирали саккиз уй фойдаланишга берилиб, 480 оила бошпанали бўлди. Аҳолини табиий газ билан таьминлаш мақсадида 7000 хонадонга газ қувури тортилди. 45та кўчада жорий ва тўла таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Есимхан майдони янгиланиб, кенгайтирилди. 

Шу йили икки болалар боғчаси, бир мактаб биноси фойдаланишга топширилди. Шаҳар бюджетининг асосини ташкил этадиган қишлоқ хўжалиги соҳасида 9 ой якуни бўйича 31 млрд. 649 млн. тенгелик маҳсулотлар етиштирилди. Машҳур спортчилар – Б. Абдиғани, А. Жилқибаева, Ж. Пайизга молиявий мукофотлар топширилди. Шаҳар ҳокими Алипбек Ўсербаев ва маслаҳат котиби Ғаппар Сарсенбаевлар бир гуруҳ меҳнат, жамоат фаолларига «Туркистон шаҳри­нинг фахрий фуқароси» унвонини тақдим этдилар. 

Тақдирланганлар орасида вилоят масла­ҳатининг депутати, «Иқон» умумий ўрта мактабининг директори, доимий ва фаол обуначимиз Зуппархон Чолдонов ҳам бор. Мукофот муборак бўлсин, деймиз. Есимхан номли майдонда шаҳарликларга Қозоғистон эстрада санъати юлдузлари ўз маҳоратларини намойиш этдилар. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-10-24, 11:35 724
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.