26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янги бошқармалар тузилади

Жанубий Қозоғистон вилоятида бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадида тўртта бошқарма қайта тузилади. Бу ҳақда Жанубий Қозоғистон вилоят маслаҳатининг олтинчи чақириқ навбатдан ташқари XIV сессиясида маълум қилинди. 

Минтақада туризмни бар­қарор ривожлантириш ва ви­лоятга жалб этилган ташқи сармоя миқдорини орттириш мақсадида «Туризм ва ташқи алоқалар бошқармаси» ту­зилади. Иккинчи янги бошқарма «Ахборотлаштириш, давлат хизматлари кўрсатиш ва ар­хивлар» бўлса, яна бир – оила­вий қадриятларни тиклаш, зўра­вонликларнинг олдини олиш мақсадида тузилган «Оила, болалар ва ёшлар бош­­қармаси» деб номланади. Маданият ва она тилини, шунингдек, вилоятда истиқомат қилаётган турли этномаданият бирлашмалари вакилларининг тилларини  ривож­лантириш мақ­садида «Маданият ва тилларни ривожланлантириш» бошқармаси ташкил этилади. 

Сессияда иштирок этган ви­­­лоят ҳокими Ж. Туймебаев таъкидлашича, тузиладиган бош­қармалар бошқарув тизимини оптималлаштириб, минтақанинг ижтимоий-иқти­содий ривож­ланишида катта  ҳисса қўшади.

– Вилоятнинг асосий даромад манбаи – қишлоқ хўжалиги, чор­вачилик, саноат, қурилиш ва туризм. Яъни, туризмни бундан ҳам ривожлантиришимиз ке­рак. Шунинг учун туризм ва ташқи алоқалар бошқармасини тадбиркорлик бошқармасидан ажратяпмиз. Дунёнинг бир қанча ривожланган давлатларида туризм шу юртнинг иқтисодига яхши даромад келтирмоқда.  Масалан, биргина Туркия Рес­публикасида йилига туризмдан 40 млрд. АҚШ доллари миқдо­рида даромад топилади. Бир­галикда туризм соҳасини ри­вожлантиришимиз керак, – деди ҳоким. 

Сессияда  бундан ташқари, 2017-2019 йилларга мўлжалланган вилоят бюджетига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, Чордара шаҳрининг ҳамда Қауисбек Ту­рисбеков қишлоқ округининг чега­раларини ўзгартириш, ви­лоятда фаолият юритаётган давлат юридик шахсларга ном бериш  ва қайта номлаш ҳақидаги таклифларни тайёрлаш, қиш­лоққа ишга юборилган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини ижтимоий қўллаш чораларининг тизими каби 13та масала кўриб чиқилди. 

 

 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2017-10-24, 11:38
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.