26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Сариоғоч – пешқадам

Вилоятимизнинг аҳолиси энг кўп туманларидан бири – Сариоғоч туманида қишлоқ хўжалиги жадал ривожланмоқда. Бу ердаги иссиқхоналар довруғи бутун Қозоғистонга тарқалган. 

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаевга ўз маҳсулотини тақдим этган “Интимақ Бес-Арис” масъулияти чекланган биродарлиги 2009 йилда тузилган. Унинг раҳбари Мурат Абдибаев ташаббуси билан 2015 йилдан буён хўжалик интенсив боғлар барпо этмоқда. Томчилатиб суғориш усулидан фойдаланиб 36 гектарда олманинг “Жерси Мак”, “Голден Делише”, “Ред Делишес” ва бошқа навлари етиштирилмоқда. МЧБда 30 одам доимий иш билан таъминланган, уларнинг ўртача маоши 75 минг тенгени ташкил қилади. Йиллик даромад эса 80 миллион тенгени ташкил қилади. Бундан ташқари, биродарлик кўчат етиштириш билан ҳам шуғулланмоқда.

МЧБ даласидаги кўчма кўргазмада туманда фаолият юритаётган бошқа ташкилотларнинг маҳсулотлари ҳам намойиш этилди. “Қизилжар” ишлаб чиқариш ширкати йилига 500 минг кўчатни савдога чиқармоқда. Шундан 400 000 таси узумнинг сархил навлари. “Нео питомник” МЧБ ҳам йилига 700 000тагача дарахт ва гулларнинг турли кўчатларини савдога чиқаради. Умуман олганда, туман корхоналари узум, олма, олхўри, нок ва ҳатто апельсин, мандарин, банан кўчатларини истеъмолчиларга тақдим этмоқда. 

– Ўзимиздан кўчат чиқиши – деҳқонларимизга ҳам, давлатимизга ҳам катта фойда келтиради, – деди дала миришкорлари билан учрашувда минтақа раҳбари. – Бу ишингизни янада жонлантириб, бутун Қозоғистонни таъминлай оласиз. Давлат эса қишлоқ хўжалигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр.

***

Вилоят ҳокими “База-Servis” МЧБнинг 2,5 гектар майдонни эгаллаган омборхоналарини ҳам бориб кўрди. Бу омборда 10 000 тоннагача маҳсулот сақланиши мумкин. Унинг қошида ташкил этиладиган консервалаш цехи эса ойига 60 000 банка маҳсулотни пештахталарга юборади. Хўжалик 20 одамни доимий иш билан таъминламоқда. 

***

Сўнгра Ж. Туймебаев Сариоғоч тумани бюджети ҳисобидан 35 миллион тенге сарфланиб, бунёд этилган “Она ва бола” хиёбони билан танишди. Н. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласида белгиланган вазифа асосида қурилган хиёбон маънавиятимизни асраб-авайлаш, миллий кодимизни унутмаслигимиз учун зарур бўлган қадриятларимизни ифода этади. Кўркам иншоот, ундаги ёдгорлик зиёратига борган ҳар бир одам онага ҳурмат, оилага эҳтиром зарурлигини юрагидан ҳис этади.

***

Сариоғоч туманининг қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ҳисса қўшиб келаётган яна бир корхона – “Фирма Сакен” МЧБ асосан, сут етиштириш билан шуғулланади. Унинг ихтиёридаги  зотдор “голштин фриз” қорамолнинг ҳар бири кунига 30 литргача сут бермоқда. Барча ишлар автоматлаштирилгани учун 2642 молни (шулардан 595таси йирик шохли қорамол) технология талабларига кўра боқиш қийинчилик туғдирмайди. Сут фермасида атиги 20 одам ишлайди, ходимлар ўртача 50 минг тенгедан маош олишмоқда.

Жамоа илғор тажрибага таянган ҳолда аҳолини сут маҳсулотлари билан таъминлашга ҳисса қўшмоқда. Йилига 720 тонна сут соғиб олинмоқда. 

– Қорамолга меҳр билан қараш, вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш ва муҳими, касалланишининг олдини олиш чоралари ўз самарасини кўрсатмоқда, – деди суҳбатда бош зоотехник Ўлжабек Назаров. – Фермага кирадиган ҳар қандай техника воситаси ғилдираклари махсус хандақларда зарарсизлантирилади. Сигирларнинг олдига халатсиз кириш тақиқланган. Озуқа рационининг технологияга мос келиши ҳар куни бир неча марта текширилади. Шу билан бирга, жамоамиз ҳар бир аъзосининг умум иш самараси учун жон куйдиришини таъкидлаш жоиз.

***

Қозоғистоннинг аграр соҳада имкониятлари кўплигини Элбоши ўз чиқишларида такрор ва такрор тилга олмоқда. Сариоғочликларнинг бу йўналишдаги муваффақиятлари вилоят миқёсида оммалаштирилади. Минтақа раҳбари пешқадам хўжаликларда семинарлар ташкил этиш хусусида тегишли соҳа мутасаддиларига топшириқлар берди. 

 

 

Абдумалик САРМОНОВ, 2017-10-24, 11:40
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.