26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мухтар Шаханов – ҳоким ҳузурида

Ёзувчи, таржимон, жамоат арбоби, Қозоғистон халқ ёзувчиси Мухтар Шаханов 75 ёшга тўлди.  Вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев муборак таваллуд айёми муносабати билан ёзувчини қутлади.

Учрашувда минтақа раҳбари халқ ёзувчисининг қозоқ адабиётига қилган хизматига алоҳида тўхталди.

– Сизни ўтган асрдан яхши таниймиз. Биз сизнинг шеърларингизни ўқиб вояга етдик. Ҳали ёдимда,  1986 йили  Москвада ўтган ижодий кечада бунга гувоҳ бўлган эдим. Шу йилларда Москвада шундай учрашув ўтказиш жасорат эди. Сўнг,  Желтўқсан воқеасига боғлиқ анча ташаббуслар кўтардингиз. Бу сизнинг нафақат ёзувчи, балки ватанпарварлигингизнинг ёрқин далилидир. Сиз Жанубнинг фахрисиз ва сиз билан биз фахрланамиз, қозоқ адабиёти оқсоқоли сифатида элимизга астойдил хизмат қилиб келяпсиз, – деди Жансейит Қансейитули.

Ёзувчи ижодининг асосий концепцияси – инсонийлик ва адолатни юксакка кўтариш, зулм ва зўравонликни инсон руҳиятига қарши хусусиятлар сифатида ошкор этиш.

Қозоқ адабиёти ва санъатининг ривожига муносиб ҳисса қўшган оқиннинг “Эверестке шығу”, “Жалын”, “Достық өлкесінің заңы”, “Шыңғысханның пенделік құпияси”номли китоблари элимизнинг тоза миллий руҳидан нафас олган мураккаб ижод намуналари сифатида жаҳон адабиёти сафига қўшилди.

Айтиш жоиз, Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш”  мақоласи доирасида Ж. Шанин номидаги вилоят академия қозоқ драма театрида ёзувчининг 75 йиллик тўйи муносабати билан “Дунё таниган ёзувчи” мавзуида ижодий кечаси уюштирилди. Театр фойесида Мухтар Шахановнинг 75 йиллик юбилейига бағишланган кўргазма ташкиллаштирилиб, унда ёзувчининг китоблари ва оқин тўғрисидаги эсдалик мақолалар жамланган.

 

 

 

Мухтабар УСМОНОВА, 2017-10-24, 11:42 712
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.