26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ЭКСПО-2017 пойтахтнинг энг кўркам иншоотига айланади

ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмасини Астанада ўтказиш – жаҳон ҳамжамиятида Қозоғистоннинг нуфузини юксалтирадиган муҳим лойиҳалардан бири эди. Халқаро миқёсдаги бундай тадбирни юртимиз пойтахтида ўтказиш тўғрисида Элбоши ташаббус кўтарди. 2011 йил 10 июнда Париждаги Халқаро кўргазмалар бюроси (ХКБ)нинг Бош котиби Винсенте Гонсалес Лоссерталесга Қозоғистон Республикасининг расмий аризаси топширилди. 

Шу вақтдан бошлаб бизнинг республикамиз Астанада ЭКСПО-2017 кўргазмасини ўтказиш бўйича сайлов мавсумига расмий турда киришди. 2012 йил 14 мартда Давлат раҳбари Астанада ХКБ таҳлилчилар комиссияси билан учрашиб, унда ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмасини ўтказиш бизнинг элимиз учун миллий лойиҳа бўлишини алоҳида таъкидлади.

2012 йил 22 ноябрда ХКБга аъзо 161 давлат вакилларининг яширин овоз бериш жараёнида Астана ЭКСПО-2017 халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси ўтадиган шаҳар, деб тан олинди.

Астанада ўтадиган кўргазма МДҲ давлатлари ва Марказий Осиё минтақасидаги энг биринчи халқаро кўргазма ҳисобланади. 

ЭКСПО-2017 кўргазмасини ўтказиш пойтахтнинг, шунингдек, республиканинг иқтисодий ҳамда инфратузилмавий тараққиётини қўшимча рағбатлантиришга хизмат қилади. Пойтахтнинг, унинг атрофидаги минтақаларнинг кичик ҳамда ўрта бизнеси ривожига алоҳида туртки беради, биринчи галда аҳолига хизмат кўрсатиш маркази, меҳмонхона бизнеси ҳамда ички туризм соҳалари учун айни муддао бўлади.

Кўргазма қозоғистонликларнинг кўпмиллатли маданияти, қадим тарихи, санъати, анъаналари, меҳмондўстлиги билан таништиради, жаҳон ҳамжамияти олдида Қозоғистоннинг сайёҳлик шуҳратини оширади. ЭКСПОга дунёнинг турли чеккаларидан меҳмонлар келади. Кўргазма майдонида ҳар куни концертлар, миллий кунлар ҳамда бошқа турли-туман тадбирлар уюштирилади.

ЭКСПО-2017 – нотижоравий лойиҳа, у давлат ривожланишининг кучли катализатори бўлади. Қурилиш, сай­ёҳлик инфратузилмаси, меҳмонхона бизнесига жалб этиладиган сармоядан ташқари кўргазманинг заковат мероси Қозоғистонни янги даражага кўтаради.

– ЭКСПО-2017 кўргазма майдончаларида барча мамлакатлар ўзларининг энг илғор технологик, илмий ҳамда маданий ютуқларини намойиш этишади. Улар дунёни ривожлантиришнинг янги кун тартибини шакллантиради. Бу тадбирга миллионлаб одамлар келади. Астананинг рақобат кучли курашда ғалабага эришиши – тасодифий эмас. Биринчидан, бу давлатимизнинг жаҳон миқёсидаги тарихий воқеани ўтказишга муносиб эл деб тан олингани. Иккинчидан, Астанани танлаш бизнинг мамлакатга берилган юксак баҳо, учинчидан, биз тавсия этган – “Келажак энергияси” мавзусининг муҳимлиги муваффақиятга ёрдамлашди, – деди Давлат раҳбари.

Астанада ўтадиган ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмаси Қозоғистон Республикасининг энг яхши брендига айланади ҳамда жуда кўркам иншоот бўлади.

Насиб этса, саноқли кунлардан кейин Астанага дунёнинг 100дан ортиқ мамлакати ҳамда 10дан зиёд халқаро ташкилотидан меҳмонлар, сайёҳлар кела бошлайди. 

 

 

Мухтабар УСМОНОВА., 2017-04-29, 15:16 933
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.