26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Машҳур режиссёрнинг муносиб ворислари

Таниқли режиссёр, жамоат арбоби, Ш. Айтматов номидаги Халқаро мукофот совриндори Қуандиқ Қасимовнинг 60 йиллик таваллуд айёми Тараз шаҳридаги вилоят қозоқ драма театрида кенг нишонланди. Тадбирда республика Театр арбоблари уюшмаси раиси Т. Жаманқулов бошчилигидаги мутасадди раҳбарлар, мамлакатимиздаги қатор театр жамоалари, драматурглар, шунингдек, И. Ҳошимжонов раҳбарлигида республикамиздаги ягона ўзбек драма театри жамоаси иштирок этишди.

Таъкидлаш жоизки, дўстликни қадр тутиб, юбилярни қутлаш учун ташриф буюрган ўзбек драма театри жамоаси ижро этган “Сайрам бозори” миллий фольклор кўринишидаги қўшиқ ҳаммага кўтаринки кайфият бағишлаб, давомли қарсаклар билан кутиб олинди. Ижро давомида улар Қуандиқ Қасимовнинг кифтига ўзбекона зарбоф тўн ёпиб, бошига дўппи кийдиришди, белига қийиқча боғлашди. Албатта, бу ҳолат тадбирга ажиб файз киритиб, тадбирнинг эсдан чиқмас лаҳзаларига айланди.

Ёдингизга солсак, таниқли режиссёр жорий йил вилоят ўзбек драма театрида “Шоҳ Эдип” трагедиясини юқори савияда саҳналаштириб, томошабинлар олқишига сазовор бўлган эди. Театр актёрлари Қ. Қасимовдан олган сабоқларидан мамнун. 

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-10-25, 18:52 260
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.