26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Сариоғочда йўл ҳақи – 40 тенге

Элимизда ёнилғи-мойлаш ма­териаллари баҳосининг ўсиб бора­ётгани ва уларнинг танқислиги бар­чамизга маълум. 

 

Шундай бўлишига қарамай, энг арзон йўл кира Сариоғоч шаҳрида экан. Йил бошида туманда йўловчилар ташишга рухсат (лицензия) бериш ҳуқуқини “СарАвто” МЧБ ютиб олган эди. Қишлоқлар, шаҳар ичкарисига йўловчилар ташишни йўлга қўйган бирлашма фаолияти бугунги кунда бир тизимга тушди. 

Айниқса, шаҳарликлар бундан жуда мамнун. Таксида 100 тенге билан 2-3 чақи­римга йўл юрадиган сариоғочликлар энди 40 тенге тўлаб, автобусда ман­зилга етмоқда.

“СарАвто” МЧБ раҳбари Даулет Сулейменовнинг айтишича,  йўловчиларни ташиш 60дан ортиқ транспорт сафарбар қилинган. Уларнинг 14таси автобус, қол­­­гани кичик автобуслар. Са­риоғоч шаҳрида белгиланган йўналишлар бўйича 10та автобус ҳар ўн дақиқада юради. Шаҳар марказидан Жибек жўли, Дербисек, Абай, Дарбаза, Алимтау овуллари, Сариоғоч сиҳатгоҳига автобус қатнайди.

– Йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатишга ҳаракат қи­ла­миз. Транспортлар сонини кўпайтириш мақсадида насияга 5та автобус сотиб олишни режалаштирганмиз. Шу билан бирга, шаҳар ичкарисидаги йўналишларда янги йилдан чипта жорий қиламиз. Қо­ла­верса, ҳар бир автобусга назорат ус­кунаси (JPS) ўрнатиб, уларнинг оралиқ масофаларини назорат қилиб турамиз. Шундагина сифатли хизмат йўлга қўйилади, – деди бирлашма раҳбари.

 “СарАвто” МЧБнинг ғамхўрлигидан йўловчилар миннатдор.

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-10-25, 19:15 194
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.