26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Уч йилда аҳолининг 95,5 фоизи газ билан таъминланади

Жанубий Қозоғистон вилоятида 2021 йилга бориб аҳолининг 95,5 фоизи газ билан таъминланади. Бу тахмин 2017-2021 йилларга мўл­жалланган вилоят аҳоли манз­ил­ларини газлаштиришнинг ре­жаси асосида амалга ошади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ўтган навбатдаги йиғилишда вилоят энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармасининг раҳбари М. Мараим маълум қилди.

– Вилоят аҳолиси йилига 1,1 млрд. кубометр табиий газдан фойдаланади. (840 млн. кубометр қиш, 293 млн. кубометр ёз мавсумида). Минтақамиз табиий газ билан 3 йўналиш бўйича таъминланади. Улар: Ўзбекистон Респуб­ликасининг “Газли-Шимкент” ва “БГР-ТБА” магистрал газ қувурлари, маҳаллий “Бейнеу-Бозай-Ақбулақ” магистрал газ қувури, Туркманистон Республикасининг “Қозоғистон-Хитой” транзит магистрал газ қувурлари, – деди Марғулан Зул­харнайули.

Бундан ташқари, бошқарма раҳбари Шимкент шаҳрида 509та иншоот газ қувурларини ҳимоя қилиш ҳудудига яқин  жойлашганини етказди. 

Бу ўз навбатида шу атрофдаги бино­лар ва турғунларнинг ҳаётига катта хавф туғдирмоқда. 

Йиғилишда сўз олган вилоят ҳокими биринчи навбатда иситиш мавсумига тайёргарлик ишларини янада пухталаб, фавқулодда вазиятлар юз беришининг олдини олишни юклади.

– Шимкент шаҳрининг қишки мавсумга тайёргарлик ишлари тўлиқ назоратда бўлиши керак. Шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга эъти­бор қаратиш зарур. Газ ускуналари хавф­сизлигини текширадиган техник назорат бўлими қурилиши керак, – деди ҳоким.

Аҳолининг хавфсизлиги асосий эъти­борда бўлиши кераклигини таъкид­лаган минтақа раҳбари ҳар бир раҳбар ўз вазифасини тўлақонли бажаришини талаб этишини билдирди.

Минтақа раҳбари Сариоғоч, Мақта­арал, Тўлебий туманларида қатор мактабларнинг иситиш тизимини газга ўтказиш бўйича мазкур ҳокимликларда махсус комиссия тузиб, назорат қилишни топширди.

Кўмир нархини барқарорлаштириш бўйича бошқарма томонидан кенг қамровли ишлар юритилиб, Майкўбе кўмирининг 1 тоннасини 12500 тенгега, Шубаркул кўмирини 13 минг тенгегача пасайтиришга эришилди.  

 

 

М. АБДУРАИМОВА, 2017-10-25, 19:26 203
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.