26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Элбоши Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Бош қўмондони Муҳаммад бин Зоҳид Ал Наҳайён билан учрашди. Абу Даби шаҳрида ўтган учрашув давомида Давлат раҳбари Қозоғистон ва БАА ўртасидаги самимий муносабатларнинг самарали ривожланиб бориши муҳимлигига эътибор қаратди. 

– Халқаро саҳнада ҳам, иқтисодиётда ҳам сиз бизни ҳамиша қўллаб келдингиз, Қозоғистонга қаратаётган алоҳида эътиборингиз учун миннатдорчилик билдиришни истардим, – деди Нурсултан Назарбаев.

Қозоғистон Президенти нефть-газ, қишлоқ хўжалиги, атом саноати ва иқтисодиётнинг бошқа  шўъбаларида қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режаланаётганини таъкидлади. Шунингдек, БААнинг замонавий технологиялар ривожланган мусулмон мамлакатларидан эканини эслатди. 

– “Келажакка муносиб бўлиш учун бугундан ўзгаришимиз керак”, деган нақл бор. Сиз ушбу йўлдан шахдам бормоқдасиз, – деди Нурсултан Назарбаев.

Абу Даби валиаҳди ўз навбатида, икки томонлама алоқаларнинг юқори суръатларда ривожланиб бораётганини ва уларни янада мустаҳкамлашда Нурсултан Назарбаевнинг улкан хизматларини  таъкидлади. 

– Биз давр талабига мувофиқ ислоҳотлар ўтказиш бобида Сиздан кўп нарсаларни ўрганмоқдамиз. Қозоғистон Сизнинг узоқни кўзлаган сиёсатингиз туфайли барқарор ривожланиб бормоқда, – деди  Муҳаммад бин Зоҳид Ал Наҳайён.

Музокаралар давомида минтақавий ва халқаро сиёсат кун тартибидаги қатор масалалар муҳокама қилинди. 

 

 

akorda.kz, 2017-10-25, 19:32
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.