26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Элбошининг вилоятимизга ташрифлари

2003 ЙИЛ, 22 ОКТЯБРЬ. Элбоши вилоят Ўзбек драма театри очилиши маросимида иштирок этди ва Сайрам қишлоғи аҳли билан учрашди. Давлат раҳбари қозоқ ва ўзбек халқи ҳамиша тинч-тотув яшаганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, тарихий Мартўбе тепалигини зиёрат қилди. 

Президент вилоят ҳокимлигида Жанубий Қозоғистон фаоллари билан учрашди. Жумладан, вилоятдаги аҳолиси энг кўп қишлоқлардан бири – Қорабулоқ қишлоғининг ҳокими Фахриддин Қоратоевнинг шу даврда қишлоқларда шаклланган ижтимоий-иқтисодий вазият хусусидаги ҳисоботини тинглади, ундаги қатор фикрлар, жумладан, қишлоқ ҳокимлигини шакллантириш таклифи кейинроқ қонун ва Фармонлар кўринишида ҳаётга татбиқ этилди.

2003 ЙИЛ. Давлат раҳбари Шимкент марказида қурилган Спорт саройининг очилиш маросимида қатнашди. Бадиий гимнастика бўйича Жаҳон чемпиони Алия Юсупова тадбирда санъатини намойиш этди. Шунингдек, Н. Назарбаев  вилоят спортчилари билан учрашди.

 

2004 ЙИЛ, ОКТЯБРЬ. Н. Назарбаев  вилоят перинаталь марказини кўриб чиқди. Оналик ва болаликни муҳофазалашга катта эътибор қаратаётган Давлат раҳбари бундай марказларнинг моддий таъминотига етарли маблағ ажратмоқда. 

 

2005 ЙИЛ, СЕНТЯБРЬ. Мамлакат Президенти Мақтаарал туманида пахтакорлар ва пахтани қайта ишлаш заводлари раҳбарлари билан учрашди. Шунингдек, Ватанимизнинг энг жанубидаги Сирдарё университети талабалари ва мураббийлари билан суҳбатлашди.

Элбоши сув тошқини туфайли уйсиз қолганлар учун янгидан қурилган «Наврўз» кичик туманида бўлди. Маҳаллий аҳоли билан учрашган Давлат раҳбари: «Биз офат келганида юртдошларини ташлаб қўядиган эл эмасмиз», – деди. 

2005 ЙИЛ, СЕНТЯБРЬ. Элбоши янгидан қурилаётган «Нурсат» кичик туманини бориб кўрди. Президентимиз қўллови натижасида бошланган қурилиш туфайли уй-жой олаётган бюджет муассасалари ходимлари миннатдорчилик билдирдилар. 

2005 ЙИЛ, НОЯБРЬ. Шимкент шаҳрида ўтган умумармия кенгаши арафасида Президент ҳарбий қисмлардан бирига ташриф буюрди ва унинг техник таъминотини кўздан кечирди. Янги технологияларга ўтиш, ҳарбий техникани замонавийлаштириш, шахсий таркибни тайёрлаш масалаларини муҳокама қилди.

 

2006 ЙИЛ, ОКТЯБРЬ. Н. Назарбаев Шимкент шаҳрида «Нур Отан»  партияси вилоят филиали идорасининг очилиш маросимида қатнашди. 

 

2007 ЙИЛ. Элбоши вилоят клиника касалхонасига ташриф буюрди. Жамоа билан учрашувда Давлат раҳбари мамлакат рақобатбардошлиги халқ саломатлигига бевосита боғлиқ эканлигини таъкидлади. 

 

2008 ЙИЛ. Президент «Асар» кичик туманида Ватанга қайтаётганлар учун қурилаётган уй-жойларни бориб кўрди. 1725та коттеж учун 300 гектар ер ажратилганди. Ватандошлар билан учрашувда Элбоши дунёнинг фақат уч мамлакати: Германия, Исроил ва Қозоғистондагина шу каби кенг кўламли дастурлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди. 

 

2009 ЙИЛ. Н. Назарбаев вилоят кардиомарказига борди. Замонавий бино, асбоб-ускуналар билан таъминланган мазкур клиникада энг мураккаб амалиётлар ҳам бажарилади.

 

2010 ЙИЛ. Элбоши «Кўксарой» сув  тақсимлагичи очилиши маросимида иштирок этди. «Кўксарой» сўнгги 20 йил ичида Марказий Осиёда ишга туширилган энг катта ирригация иншооти ҳисобланади. У қишда Сирдарёнинг ортиқча сувини сақлаб қолади ва ёзда икки вилоят деҳқонларига етказиб беради. Натижада қатор майдонларда деҳқончилик қилиш имкони туғилди.

2011 ЙИЛ, 13 ОКТЯБРЬ. Президент ташриф буюрган илк иншоот – «Мустақиллик» истироҳат боғи эди. Мазкур мажмуа майдони 8,5 гектарга тенг. Унда Қозоғистон халқи бирлигини ифодаловчи «Алтын шаңырақ» монументи, «Ғалаба» аркаси ва куйловчи фаввора мавжуд. Давлат раҳбари истироҳат боғининг асосий хиёбонига дастлабки ниҳолни ўтқазди. «Алтын шақырақ» монументи қошида эса этномаданият марказлари ва жамоатчилик вакиллари билан учрашди. 

 

2013 ЙИЛ, 16 СЕНТЯБРЬ. Мамлакат раҳбари Шимкентнинг қисқа вақт ичида миллион кишилик шаҳарга айланишини айтиб ўтди. Туғилиш энг кўп бўлган вилоятимизда яқин йиллар давомида қурилажак мактаблар, шифохоналар, бошқа ижтимоий иншоотлар лойиҳаси намойиш этилди.

2014 ЙИЛ, 15 МАЙ. Элбоши Шимкентда «Бал Текстиль» МЧБга қарашли гилам ва гилам маҳсулотлари фабрикасига ташриф буюрди.

 

2015 ЙИЛ, 27 МАРТ. Вилоят марказидаги брифингда Президент Шимкент шаҳрининг миллионли шаҳарга айланиши учун барча шарт-шароитлар яратилганини айтди. Шунингдек, сўнгги 5 йил давомида 2,5 баравар ўсган қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш зарурлигига эътибор қаратди. Хизмат сафари давомида Н. Назарбаев миллий теннис марказини кўрди, халқаро мусобақалар ғолиблари бўлган вилоятнинг етакчи спортчилари билан учрашди. 

2015 ЙИЛ, 17 АПРЕЛЬ. Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Эрдўғон билан бирга Туркистон шаҳри зиёратига келди. Икки йирик мамлакат президентлари Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилишди, 2000 ўринли янги масжид очилишида иштирок этишди, Жума намозидан сўнг Аҳмад Яссавий номли халқаро Қозоқ-Турк университети мураббийлари ва талабалари билан учрашишди.

2015 ЙИЛ, 8 АВГУСТ. Мамлакат раҳбари Шимкент шаҳрида ўтган бешинчи чақириқ вилоят маслаҳатининг қирқ биринчи сессияси ишида қатнашди. Ушбу кунда депутатлар Элбоши вилоят ҳокимлигига тавсия этган номзод – Бейбит Атамқуловни бир овоздан қувватладилар. Шунингдек, Давлат саркори мавжуд ютуқ ва муаммолар хусусида гапирди. Жумладан, 3 сменали мактабларга имкони борича тезроқ барҳам бериш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

 

2016 ЙИЛ, 22 АПРЕЛЬ. Қозоғистон Республикаси Президенти Н. Назарбаев Шимкент шаҳридаги пахтани тўла қайта ишлашга қодир Azala Textile МЧБ цехларини кўздан кечирди.  Сўнгра “Химфарм” ҳиссадорлик жамиятига ташриф буюрди. Жадал инновациявий саноат ривожланиш дастурига ҳамоҳанг ишлаётган ушбу корхоналар маҳсулотлари бугунги кунда нафақат Қозоғистон, балки ўнга яқин хорижий мамлакатда ҳам харидорини топган. 

, 2017-04-29, 15:18
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.