26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонлик Дидар – жаҳон чемпионати совриндори

Туркистон темирйўл вокзалида туркистонликлар Хорватиянинг Загреб шаҳрида дзюдо бўйича октябрь ойининг поёнида ўтган жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби Дидар Ҳамзани зўр тантана билан қарши олдилар. 

Дидарнинг мураббийи отаси – Марат Пайзиев. Дидарнинг 73 кг. вазнда жаҳоннинг 83 мамлакатидан кучли спортчилар иштирок этган беллашувда учинчи ўринни эгаллаши нафақат Туркистон, балки Қозоғистон спорти учун улкан муваффақият. Дидар Бразилияда ўтган олимпиадада ҳам иштирок этган иқтидорли спортчи. Унинг раҳбари, Туркистондаги А. Нурмаханов номидаги олимпиада захираларини тайёрлайдиган вилоят ёшлар ва ўсмирлар спорт мактабининг директори Даурен Танирбергенов бундай оламшумул ғалаба мактаб тарихида биринчи марта ўрин олганини таъкидлади.

– Жорий йилда спорт мактабимизнинг 87 нафар шогирди Республика чемпионати фахрли Осиё чемпионати, жаҳон биринчилигида фахрли ўринларга сазовор бўлишди. Келгуси режаларимиз янада улкан, Элбошимизнинг Мактуби, “Келажакка йўланма: маънавий янгиланиш” мақоласида белгиланган вазифаларни амалга оширишга баҳолиқудрат ҳисса қўшамиз, – деди спорт мактаби директори Д. Танирбергенов. 

 

Суратда: Туркистон темирйўл вокзалида жаҳон чемпионати совриндорини кутиб олиш чоғи.

2017-10-27, 19:42 791
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.